SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ

Ҳуқуқ оламида


22.11.2021 09:50/ читать дальше...

Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар мажмуасида суд-ҳуқуқ ислоҳотлари, хусусан, фуқароларнинг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий онгини юксалтириш борасида амалга ошириб келинаётган ишлар алоҳида муҳим ўрин эгаллайди.

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ суд-ҳуқуқ соҳасидаги давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири сифатида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш, суд ҳокимияти чинакам мустақиллигини таъминлаш белгиланган.


22.11.2021 10:04/ читать дальше...

Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ижроси бўйича Бош Вазирнинг Хива шаҳридаги қабулхонасида ҳам 2021 йилда муайян ишлар амалга оширилди. 


25.02.2022 08:03/ читать дальше...

“Хивашаҳаргаз” таъминоти бўлимида “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларини сўзсиз ва ўз вақтида бажариш асосий вазифалардан бири ҳисобланади. Шунингдек, Президентнинг Виртуал қабулхонаси, Президент Халқ қабулхонаси, веб-сайт, электрон почта, ёзма ва оғзаки, “Ишонч” телефони орқали газ таъминоти бўлимига жисмоний ва юридик шахслар томонидан келиб тушаётган мурожаатларнинг ижроси сўзсиз бажарилишини таъминлаш ва йўл қўйилган камчиликларни ўз вақтида бартараф этиш юзасидан етарли даражада ишлар ташкил этилган.


25.02.2022 08:04/ читать дальше...

Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг 30.07.2021 йилдаги ҳукмига кўра, Б.Й.га қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.


25.02.2022 08:06/ читать дальше...

М.Т 2021 йил 5 июнь куни моддий манфаат кўриш мақсадида 2021 йил 23 май куни туғилган чақалоғини Хива туман ИИБ ТЭҚКГ ва вилоят ИИБ ХТТБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган махсус тадбирга жалб қилинган фуқаро Р.У.га 5.000.000 сўм эвазига, қонунга хилоф равишда сотиб, одам савдоси жиноятини қасддан содир қилган вақтида ушланган.


25.02.2022 08:07/ читать дальше...

... Б.Абдуллаев “Хива туман йўллардан фойдланиш” унитар корхонасида юристконсульт вазифасида ишлаб келарди. Кунлардан бир кун шайтон уни йўлдан урди. “Гандимёнстрой монтаж” МЧЖ билан Хива ТЙФУК ўртасидаги 2020 йил 16 июндаги 34-сонли пудрат шартномаси бўйича аванс тариқасида ўтказилган 200.000.000 сўм пул маблағлари ҳисобига жамият томонидан ишлар бажарилмаганлиги сабабли Боғот туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Хива тумани мажбурий ижро бюроси томонидан жамият ҳисоб рақамига қўйилган тўлов талабномасини тегишли маълумотнома бериш орқали бекор қилдириш учун 500 АҚШ долларини ўзи олишини, 2000 АҚШ долларини эса корхона раҳбари Д.Джаббаровга беришини айтади.


25.02.2022 08:08/ читать дальше...
ҚАЙНОНАСИНИ ТУНАГАН ОВСИНЛАР

Йўғе ростданми? Шунақаси ҳам бўларканми, бу ҳаётда! Ҳа, ишонаверинг, афсуски бу рост бўлиб чиқди. Қ.С ва М.Б (исм-шарифлари ўзгартирилган)лар қайнонаси Р.С.ни  2021 йил  24 ноябрь куни тунги соат 4:00ларда ётоқхонасига кириб, унинг ухлаб ётганидан фойдаланиб, жемперининг ички чўнтагида сақлаб қўйган анча миқдордаги (Марказий банкнинг 24.11.2021 йилдаги курси бўйича 1 АҚШ доллари 10.745,40 сўм) 56.950.620 сўм бўлган 5.300 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлайдилар. Лекин жиноят иссиғида фош қилинади.


17.06.2022 12:39/ читать дальше...
МТТ ДИРЕКТОРИГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ!

Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш соҳасида кўплаб тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилаётган бўлса-да, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ҳолатлари ҳамон учраётганлиги ачинарли холдир. 


17.06.2022 12:42/ читать дальше...

Суд ҳукмига кўра, Х.Матчанов, 2021 йил март ойида тумандаги Варангзон маҳалласи, Хазина кўчаси, 1-уйининг боғ қисмида ўсиб турган ток ва шафтоли кўчатлари ва ошқовоқ экинлари орасига жами 6 туп тақиқланган экинлар ҳисобланган, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддалари бўлган каннабис ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги 2021 йил 18 сентябрь куни соат 17.00 ларда Хива туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида аниқланди.


17.06.2022 12:44/ читать дальше...