SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЮРИДИК МАРКАЗЛАР ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

ЮРИДИК МАРКАЗЛАР ЎЗ ИШ ФАОЛИЯТИНИ БОШЛАДИ

« Назад

22.11.2021 09:50

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 29 июндаги "Давлат органлари ва ташкилотларига юридик хизмат кўрсатиш фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорига асосан, 2021 йил 1 октябрдан юридик хизмат кўрсатиш марказлари ўз иш фаолиятини бошлади.
Давлат органлари ва ташкилотларининг туман (шаҳар) бўлимларида хизмат кўрсатувчи юридик марказлар фаолият юритади.  
Булар: молия, халқ таълими, мактабгача таълим, маданият бўлимлари, тиббиёт бирлашмаси, санитария-эпидимиологик осойшталик ва жамоат саломатлиги бўлими, давлат ўрмон хўжалиги, бюджетдан ташқари пенсия жамғармаси бўлими, ободонлаштириш бошқармаси, ирригация бўлими, қурилиш бўлими, ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимлари ҳисобланади. 
Марказ фаолиятининг асосий йўналишлари: юридик хизмат кўрсатиладиган давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини ҳуқуқий жиҳатдан таъминлаш, уларга сифатли ва малакали юридик ёрдам кўрсатиш, ходимларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва ҳуқуқий маданиятини ошириш, мулкий ҳамда бошқа ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари ўз вақтида, ҳар томонлама ва самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, қабул қилинаётган ҳужжатларнинг қонуний ҳамда ҳар томонлама пухта ва сифатли бўлишини таъминлашдан иборат.
Марказ ходимларига суд процессида юридик хизмат кўрсатиладиган ташкилотларнинг вакили сифатида қатнашиш ҳуқуқи берилади. 
Марказ ходими сифатида камида 3 йил меҳнат стажига эга бўлган шахс: лицензия олиш учун адвокат мақомига эга бўлишга талабгор шахс сифатида адвокатлик тузилмасида стажировкадан ўтмасдан малака имтиҳонида иштирок этиш, нотариал идорада 6 ой муддат стажировка ўтаб, малака имтиҳонини топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Шунингдек, марказларнинг қонуний фаолиятига бирон-бир тарзда аралашиш ва тўғридан-тўғри ёки билвосита таъсир ўтказиш қатъиян тақиқланади.
Қарорга кўра, марказлар томонидан юридик хизмат кўрсатилиши белгиланган ташкилотларнинг марказлар билан келишилмаган ҳолда юридик тусдаги ҳужжатлар қабул қилишига йўл қўйилмайди.

Д.РАЗЗАКОВ, 
Хива шаҳар юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.