SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЎЗИ ТУҚҚАН ЧАҚАЛОҒИНИ СОТСА-Я...

ЎЗИ ТУҚҚАН ЧАҚАЛОҒИНИ СОТСА-Я...

« Назад

25.02.2022 08:07

М.Т 2021 йил 5 июнь куни моддий манфаат кўриш мақсадида 2021 йил 23 май куни туғилган чақалоғини Хива туман ИИБ ТЭҚКГ ва вилоят ИИБ ХТТБ тезкор ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган махсус тадбирга жалб қилинган фуқаро Р.У.га 5.000.000 сўм эвазига, қонунга хилоф равишда сотиб, одам савдоси жиноятини қасддан содир қилган вақтида ушланган.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судининг 2021 йил 30 июлдаги ҳукмига кўра, М.Т.га қонунда белгиланган тартибда жазо тайинланди.
Бунга ўхшаш жиноят ишларини кўриб чиқар эканмиз, беихтиёр одамларга нима бўлаяпти, ўзи дегинг келади. Дарвоқе, инсоф, диёнат қаерда қолди, азизлар!

Х.АВЕЗОВ,
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди раиси.