SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТЎРТ ОЙЛИК ЧАҚАЛОҒИНИ СОТГАН ОНА

ТЎРТ ОЙЛИК ЧАҚАЛОҒИНИ СОТГАН ОНА

« Назад

14.04.2021 11:12

Улар бир-бирларини худди кинолардаги қаҳра-монлар каби севишди. Оловдек севишиб, оловдек совишди ҳам. Ўрталарида туғилган фарзандни “Бу қиз мендан бўлмаган”, деб отаси тан олмади. 

Ҳазорасплик М.С. (исм-шарифлар ўзгартирилган) турган гапки, қизини боқишга қийналди, хатто унга каша олишга ҳам пули бўлмади. Кунлардан бир кун И. исмли аёл билан танишиб қолиб, дардини тўкиб солди. Шунда таниши унга янги туғилган боласини сотиб билмаса, ким-гадир фарзандликка беришини ёки сотишини маслаҳат берди. Ўтган йили куз кунларининг бирида опаси Ф. деб таништирган аёлни бошлаб келди. Опа-сингиллар М.С.ни Хива шаҳридаги уйларнинг бирига олиб келиб, тўрт ойлик чақолоғини келишилган 120.000.000 сўм пулни бир қисмини, яьни 5000 АҚШ доллари эвазига бериб юборади. Шу пайт хонадонга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари кириб келишади...

Жинойи иш судда кўриб чиқилди. М.С.га нисбатан қонуний ҳукм ўқилди. Унга Республика ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми “а” банди билан ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Бир инсон бошига туш-ган бу воқеа унутилар балки, лекин орадан йиллар ўтиб, қиз вояга етганда онасининг қабиғ ишини кечирармикан?!
Азизлар, билиб-билмай мана шундай жиноятларга қўл уришдан олдин оқибатини ўйлаб, виждон амрингизга қулоқ тутинг!

Х.АВЕЗОВ,
Хива шаҳар суди раиси.