"ТУРМУШ ЎРТОҒИМ БЕТОБ ЭДИ..."
« Назад 23.03.2021 13:54 Савол: Хотиним касаллиги боис унинг ўрнига ўзим нотариал идорага бориб имзо чекаман, сиз ҳужжатларни расмийлаштираверинг, десам, нотариус хотинингиз шахсан ўзи келиб мурожаат қилиши керак, деди. Агарда нотариал ходими идорага келишини имконияти бўлмаса, у ҳолда нотариуснинг ўзи уйингизга бориб, зарур ҳужжатларни хотинингизга расмийлаштириб беради. Лекин бунда давлат божи икки баравар ундирилишини айтди, шу тўғрими? Р.ИСМОИЛОВ, Ушбу саволга тумандаги Шомохулум қишлоғи Тинчлик кўчасида жойлашган хусусий амалиёт билан шуғулланувчи Г.Саъдуллаева жавоб беради: - Ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон Республикаси давлат божи тўғрисидаги қонуннинг 20-моддаси 3-қисмида кўрсатилганидек, нотариал учун давлат божи икки баравар миқдорида ундирилади. Бундан фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари биноларида нотариусларнинг сайёр қабуллари чоғида амалга ошириладиган нотариал ҳаракатлар, шунингдек, озодликдан махрум қилиш жойлардаги ёки қамоқда сақланаётган шахсларнинг ишонч-номаларини нотариал тартибда тасдиқлаш мустасно. |