SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ТУҒИЛГАНЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ ҚАЙД ЭТИЛАДИ?

ТУҒИЛГАНЛИК ҲОЛАТИ ҚАНДАЙ ҚАЙД ЭТИЛАДИ?

« Назад

20.05.2021 13:04

Янги тартибга кўра, туман (шаҳар) ички ишлар бўлимлари ИИВнинг “Манзил” ахборот алмашинуви тизими орқали болани отаси ёки онаси ёхуд васийси (хомийси), тутинган ота-онаси доимий рўйхатда турган манзили бўйича бир иш куни ичида рўйхатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади. Мактабгача таълим вазирлигининг мактабгача таълимни бошқаришнинг ахборот тизими автоматик равишда болани сўровномада кўрсатилган давлат мактабгача таълим ташкилотига навбатга қўяди ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС - хабар юборади. 
Пенсия жамғармасининг “Пенсия” ахборот тизими автоматик равишда фарзанд туғил-ганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштиради ва ариза берувчига хизмат натижаси бўйича СМС-хабар юборади. Боланинг отаси ёки онаси шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни кўрсатган ҳолда, бола туғилгандан бошлаб 6 ой муддат ичида бир марталик нафақа пулини олиш учун Халк банкинииг исталган филиалига мурожаат қилиши мумкин.
Бир марталик нафақа миқдоридан қуйидаги миқдордаги маблағлар чегириб қолинади: болани доимий рўйхатга қўйиш бўйича давлат хизматини кўрсатганлик учун белгиланган базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 фоизи миқдоридаги давлат божи; туғилганлик ҳақидаги гувоҳномани расмийлаштирганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 15 фоизи миқдо-ридаги герб йиғими.

Сайёра ОЛЛАБЕРГАНОВА,
Урганч тумани ФҲДЁ бўлими мудираси.