Главная /
Ҳуқуқ / ТОВУҚ ГЎШТИ ОЛДИ-СОТДИСИ... фуқарони фирибгарликка бошлади
ТОВУҚ ГЎШТИ ОЛДИ-СОТДИСИ... фуқарони фирибгарликка бошлади
« Назад
14.06.2021 08:08 Жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш учун кўплаб тарғибот ишлари амалга оширилаётганига қарамай, фуқароларнинг ҳуқуқий онги етарли даражада эмаслиги сабаб яна янгидан-янги жиноятлар содир этилишига йўл қўйилмоқда.
Хусусан, 2021 йил 13 январь куни жиноят ишлари бўйича Хива туман суди мажлисида Х.Абдуллаева (исм-фамилияси ўзгартирилган) оид жиноят иши кўриб чиқилди.
У 2020 йил 17 октябрь куни соат 18:00 ларда Ж.Рустамовни уйига бориб, унга товуқ гўшти олди-сотдиси билан шуғулланишини айтади. Товуқларни сўйиб ҳар бир килограммини 12.000 сўмдан сотиб олишга келишади. Жами 353 тани сўйдириб, тозалатиб 124 килограмм бўлган 5.286.000 сўм пулни бир ҳафта муддатда олиб келиб беришини айтиб алдайди. Товуқларни олиб кетиб, бошқа шахсларга сотиб юборган, пулларини қайтармасдан, Ж.Рустамовнинг жами 5.286.000 сўмлик мол-мулкини фирибгарлик йўли билан талон-торож қилган.
Судланувчининг жиноят содир этганликдаги айби, ўзининг айбига тўла иқрорлик билдирганидан ташқари, жабрланувчи ва гувоҳларнинг суддаги кўрсатувлари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ёзма далиллар билан тўлиқ исботланди. Жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 1-қисми билан иш ҳақи-нинг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда бир йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.
М.ҲАСАНОВ,
Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси.
|