ТАҚИҚНИ БАЖАРМАГАНИ УЧУН суд томонидан маҳкумга тайинланган жазо озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди
« Назад 16.02.2021 11:08 Президентимизнинг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят-ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори жазони ўташдан муддатидан илгари озод қилиш, маҳкумларни тарбиялаш, уларни яна бошқа жиноятлар содир қилишини олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. Яқинда Хива туман суди билан ҳамкорликда “Сапча” МФЙда ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида жазо ўтаб турган 7 нафар маҳкумни жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилиш юзасидан киритилган тақдимномалар очиқ суд мажлисида кўриб чиқилиб, қаноатлантирилди. Шу билан бирга озодликни чеклаш жазоси тайинланган маҳкум С.Аллаберганов суд томонидан тайинланган тақиқни бажармагани учун суд томонидан унга тайинланган жазо озодликдан маҳрум қилиш жазосига алмаштирилди. И.ҚУРБОНОВ, Хива туман ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант.
* * * Шунингдек, худди шу масала жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар судида ҳам кўриб чиқилди. Суд раиси Х.Авезов томонидан ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазо ўташ даври давомида меҳнатга халол муносабатда бўлган, суд томонидан ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган, хулқини ижобий томонга ўзгартирган 10 нафар (И.Жуманиёзов, Х.Абдуллаев, М.Ибрагимов, Б.Батиров, А.Ибрагимов, Д.Қурбанов, Б.Жуманиёзов, У.Бекчанов, Р.Раҳимов, Х.Атажанов) назорат остидаги шахсларга нисбатан бир мунча енгилроқ жазо қўлланилиб, Республика Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан, улар тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар. Икки нафари (О.Жонибеков ва Б.Хакимов) эса жазони ўташ даврида ўзига тегишли хулоса чиқармай суд томонидан юклатилган мажбуриятларни бажармагани сабабли Республика Жиноят кодексининг 481-моддаси ва 46-моддалари тартибида оғирроқ жазо турига алмаштирилди. Х.ЖУМАНИЁЗОВ, Хива шаҳар ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант. |