SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  СОХТА НАЗОРАТЧИЛАРДАН АЛДАНИБ КОЛМАНГ!

СОХТА НАЗОРАТЧИЛАРДАН АЛДАНИБ КОЛМАНГ!

« Назад

09.12.2020 11:00

Қиш кирди дегунча барча оила, ҳар бир фуқаро, маҳалла, қишлоқ, идора ва муассасалар фаолиятига даҳлдор масала – ёнғин хавфсизлиги қоидаларига риоя қилиш биринчи даражали юмушга айланади. Афсуски, баъзида бунга тўлиқ амал қилмайдиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Натижада ёнғин содир бўлиб, соғлиги ва мол-мулки хавф остида қолади. Шунинг учун элдошларимиздан газ ва электр асбобларидан фойдаланишда янада эҳтиёт чоралари кўришни, мўри ва дудбуронларни қайта-қайта текширишни, агарда носозликлар учраса “101” ёки “1050” телефон рақамлари орқали тегишли ташкилотларни огоҳлантиришларини сўраймиз.
Республика ФВВ ва унинг шаҳар ва туманимиздаги тузилмалари томонидан юридик ҳамда жисмоний шахсларга кўрсатиладиган пуллик хизматларнинг рўйхати- (рақами 20.09.2019й. №3184)га асосан аҳолига ёнғин хавфсизлиги чора-тадбирларини қўллаш тартибини ўргатиш, дудбуронларни тозалаш каби хизматлар кўрсатиш уларнинг ихтиёрий мурожаатлари асосида амалга оширилади. Мажбурий шартнома тузишга йўл қўйилмайди.
Агар фирибгарлик жинояти, яьни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш 11 миллион сўмдан 22 миллион сўмгача жарима ёки 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Агар улар ўзини “ёнғин назоратиданмиз” деб таништириб, сиздан пул талаб қилишса, ИИБ (“102”)га, прокуратура (“1007”) ёки адлия бўлими (“1008”)га мурожаат қилишингиз мумкин.
Янги 2021 йил яқинлашмоқда. Турган гапки, байрам кунлари электр энергияси, табиий газ ҳамда ичимлик сувига эҳтиёж икки, хатто уч карра ошади. Бу тармоқларда истеъмол юклама орқали ишлаши оқибатида турли кўнгилсизликларга йўл қўймаслик учун қатъий эҳтиёт чоралари кўриш талаб этилади.
Шунингдек, янги йилда тез аланга олувчи ҳамда болаларнинг пиротехник воситалари билан ўйнаш ҳолатлари олдини олишда ота-оналар, ўқув муассасаларидан биз фавқулодда вазиятлар бўлимлари билан ҳамкорликда кенг тушунтириш ишларини олиб боришларини сўраймиз.

Ш.ХУДОШУКУРОВ,
Хива шаҳар фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, подполковник.

Ш.МАТҚУРБОНОВ,
Хива туман фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи, майор.