СОҒЛОМ ТУРМУШ ТАРЗИ Ҳар бир фуқаро ҳаётида муҳим
« Назад 31.08.2020 11:23 Президентимизнинг 2019 йил 10 январь куни Хавфсизлик кенгашининг йиғилишида берган топшириқлари асосида ахолини ижтимоий химояга мухтож қатламларини хар томонлама қўллаб-қувватлаш, моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш, уларни соғлом турмуш тарзига қайтариш борасида Хива шаҳрида яшовчи муқаддам тақиқланган ташкилот ва гуруҳлар таркибига адашиб кириб қолган фуқароларни қайта жиноятлар содир қилишларини олдини олиш бўйича муайян чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, уларнинг ва оила аъзоларини реабилитация қилиш хамда ижтимоий мослаштириш мақсадида уларга моддий томондан қўллаб-қуватлаш, имтиёзли кредитлар ажратиш, арзон уй-жойлар билан таъминлаш, тадбиркорлик фаолияти билан шу-ғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилди. Шахар ҳокимлиги, имом-хатиблар, молия бўлими ва Ёшлар ишлари агентлиги вакиллари билан ҳамкорлик бу ишларда айниқса, қўл келмоқда. Ш.КУРБОНБОЕВ, |