СИЗГА КИМ ТАЗЙИҚ ЁКИ ЗЎРАВОНЛИК ЎТКАЗАЯПТИ?
« Назад 22.11.2021 09:44 Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 26-моддасида: “Ҳеч ким қийноққа солиниши, зўравонликка, шафқатсиз ёки инсон қадр-қимматини камситувчи бошқа тарздаги тазйиққа дучор этилиши мумкин эмас”, деб қайд этилган. Оила кодексининг 79-моддасида ота-оналик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўл-са, жумладан, жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса, ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд эри (хотини)нинг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қил-ган бўлса, ота-оналик ҳуқу-қидан маҳрум қилиниши мумкинлиги белгиланган. Оиладаги зўравонлик билан боғлиқ ҳуқуқбузар-ликлар жабрини асосан аёллар кўради. Бу кўплаб аёлларнинг ҳуқуқлари топталишига, турмуш тарзи-дан қониқмай, ҳатто ўз жонига қасд қилиш даражасигача боришига, вояга етмаган фарзандларнинг она меҳридан эрта мосуво бўлишига сабаб бўлмоқда. Ўзбекистон Респуб-ликаси “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда зўравонликнинг тўрт асосий тури белгиланган. Жисмоний зўравонлик: шапалоқ тортиш, тепиш, турткилаш, мушт билан уриш; зарб билан итариб юбориш; турли ўткир буюм ва нарсаларни отиш; қурол билан хавф солиш ёки яралаш; уйдан чиқишга жисмонан йўл қўймаслик; кечаси ухлашга қўймаслик ва бошқалар. Руҳий зўравонлик: ҳиссиёт ва ҳис-туйғуларни тан олмаслик; унинг фикрлари устидан кулиш; жазо чораси сифа-тида жабрланувчининг ҳиссиётларига эътибор бермаслик; ёлғон сўзлар айтиб, ундан ўз манфаати йўлида фойдаланиш; унинг дўстлари ва қарин-дошларига хавф етказаман деб қўрқитиш ва улар билан алоқа қилишга йўл қўймаслик; жабрланувчи билан оммавий жойларга чиқишдан бош тортиш; қариндош-уруғлар орасида шарманда қилиш; уйдан кетишини айтиб қўрқитиш; касал ёки ҳомиладор бўлганда унга ёрдам беришдан бош тортиш, тиббий ёрдам олишга қаршилик кўрсатиш; доимий равишда танқид қилиш, хафа қилиш, ғазабга келтириш ва ҳоказо. Жинсий зўравонлик: эркакнинг аёли билан фақат жинсий объект сингари муомала қилиши; жинсий алоқадан бош тортиш ёхуд аёлга мулойимлик қилмаслик; жинсий алоқа қилишда мажбурий хатти-ҳаракатлар қилдириш; жинсий алоқани ўта шафқатсизлик билан амалга ошириш; зўрлаш йўли билан жинсий алоқа қилишга киришиш; аввал калтак-лаб, кейин жинсий алоқа қилиш; порнографик кўри-нишдаги бузуқ хатти-ҳаракатларни кўришга ёки такрорлашга мажбурлаш; доимий равишда ҳаммага рашк қилиш ва кимлар биландир зинокорликда айблаш ва ҳоказо. Иқтисодий зўравонлик: бирламчи эҳтиёжлари (озиқ-овқат, кийим-кечак, дори) учун асоссиз пул бермаслик; уй-жойдан фойдаланиш ҳуқуқини чеклаш; таълим олиш ва меҳнат қилишга рухсат бермаслик; қанча пул сарфлашини назорат қилиш; ўзи топган пулни тасарруф этишга йўл қўймаслик; оила бюджетидан фойдаланиш ҳуқу-қидан маҳрум қилиш ва ҳ.к. ҳаракат ёки ҳаракатсизликда намоён бўлади. Қонуннинг 23-моддасида тегишли ҳудудда тазйиқ ва зўравонликнинг якка тартибдаги профилактикасини амалга ошириш учун масъул бўлган ички ишлар органининг мансабдор шахси тазйиқ ва зўравонлик факти ёки уларни содир этиш хавфи аниқланган пайтдан эътиборан 24 соат ичида ҳимоя ордерини ўттиз кун муддатгача бериши белгиланган. Ш.КУРЁЗОВ, |