SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  САЙЁҲ КЕЛАР ДУНЁ БЎЙЛАБ...

САЙЁҲ КЕЛАР ДУНЁ БЎЙЛАБ...

« Назад

23.03.2021 13:42

Ўтган 2020 йили Хивага ташриф буюрган жами 59 та хорижий мамлакатдан 3417 нафар сайёҳлар, 8 та давлатнинг 10 та делегацияси таркибида 327 нафар вакилларни кутиб олиш ва кузатиш ташкил этилиб, уларнинг хавфсизлиги таъминланди.

Шунингдек, 65532 нафар маҳаллий сайёҳларнинг 8633 нафари хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимларига турли масалалардаги мурожаатларига амалий ёрдамлар кўрсатилди.
Туризм намойиши объектлари ва уларга туташ ҳудудларда яшовчи аҳолининг туристик маданияти ва меҳмондўстлик фазилатларини янада юксалтиришга қаратилган 111 та учрашув ва давра суҳбатлари ҳамда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш ва бошқа йўналишда профилактик  тадбирлар  ўтказилди.
Вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ўтказиб келинаётган халқаро фестиваллар, форумлар ва анжуманларда жамоат тартибини сақлаш ҳамда чет эл ва маҳаллий сайёҳларнинг ҳавфсизлигини таъминлашга ҳам ходимларимиз алоҳида эътибор қаратиб, юртимизнинг хавфсиз ҳудуд сифатидаги имиджини оширишга муносиб ҳисса қўшмоқдалар.

Ж.РЎЗМЕТОВ,
вилоят ИИБ хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходими, лейтенант.