SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  РАШИДБЕК ЖАЗОДАН ХУЛОСА ЧИҚАРАРМИКАН?!

РАШИДБЕК ЖАЗОДАН ХУЛОСА ЧИҚАРАРМИКАН?!

« Назад

13.10.2021 09:18

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2014 йил 2 июндаги суд буйруғига кўра, Р.Бекчанов, фуқаро Д.Бекчанованинг фойдасига иккки нафар фарзандининг моддий таъминоти  учун улар вояга етгунига қадар ҳар ойдаги иш ҳақи ва бошқа  даромадларининг учдан бир қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган эди. Афсуски 2020 йил 23 сентябрда  Хива туман маъмурий суди қарорига асосан, Р.Бекчанов Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 474-моддаси 1-қисми билан ЖпКнинг 33-моддаси қўлланилиб, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган бўлишига қарамай, моддий ёрдамга муҳтож бўлган, вояга етмаган фарзандларини таъминлаш учун 2020 йил 1 сентябрдан 2021 йил 1 апрелгача - 7 ой муддат мобайнида жами 6.942.732 сўм  миқдоридаги алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб келган.

Шу сабаб бюронинг Хива тумани бўлими ходимлари томонидан Р.Бекчановга нисбатан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди.
Суд қарори билан қарздор Р.Бекчановга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59-моддаси тартибида тайинланган енгилроқ жазони оғирроғи билан  қоплаш йўли билан узил-кесил 6 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Умидбек БЕКЧАНОВ,
Бош прокуратура ҳузуридаги МИБ Хива тумани бўлими иш юритувчиси.