SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОМБОРХОНАГА ЯШИРИЛГАН ОҒУ

ОМБОРХОНАГА ЯШИРИЛГАН ОҒУ

« Назад

17.06.2022 12:44

Суд ҳукмига кўра, Х.Матчанов, 2021 йил март ойида тумандаги Варангзон маҳалласи, Хазина кўчаси, 1-уйининг боғ қисмида ўсиб турган ток ва шафтоли кўчатлари ва ошқовоқ экинлари орасига жами 6 туп тақиқланган экинлар ҳисобланган, таркибида тетрагидроканнабинол гиёҳвандлик моддалари бўлган каннабис ўсимлигини қонунга хилоф равишда экиб, етиштириб келаётганлиги 2021 йил 18 сентябрь куни соат 17.00 ларда Хива туман ИИБ ЖҚБ ходимлари томонидан ўтказилаётган “Қорадори-2021” тадбири давомида аниқланди.

Омборхона кўздан кечирилганда, унинг бурчагида қоғоз қутилар орасида 3 дона 1 литр ҳажмдаги ва 2 дона 3 литр ҳажмдаги шиша банкаларга қуриган ҳолдаги оғирлиги 865 грамм, ёғоч тахта бўлаклари орасида эса қуриган ҳолдаги оғирлиги 973 грамм яшил рангли, ўткир хидли, таркибида тетрагидроканнабинол моддаси бўлган жами 1838 грамм кўп миқдордаги марихуана гиёҳвандлик воситасини сотишга суиқасд қилган.

Х.Матчановга ЖКнинг  270-моддаси 1-қисми ва 25,273-моддаси 5-қисми, 57,59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 7 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Хулоса ўрнида шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, гиёҳвандлик билан боғлиқ ҳолатларга барҳам беришда нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, балки барча фуқаролар фаол бўлиб, мамлакат ривожига, авлодлар соғлом бўлишига ҳисса қўшиши лозим. Таҳлиллар шуни кўрсатмоқдаки, ушбу тоифадаги аксарият жиноятлар ҳуқуқий онгнинг етарли даражада эмаслиги сабабли содир қилинаётганлигини эътиборга олган ҳолда, жойларда фуқароларимизнинг ўртасида шунингдек, оммавий ахборот воситалари орқали ҳуқуқий тарғибот ишларини янада кўпроқ олиб бориб,  мисоллар орқали тушунтиришлар бериб, жиноятларни олдини олиш ва унга сабаб бўлувчи сабаб ва шарт-шароитларни бартараф қилиш лозим.

Д.АТАМУРАТОВ,
Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси.

Т.ЖУМАНИЁЗОВ,
 суд девонхона мудири.