SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОҚИБАТИНИ ЎЙЛАМАЙ жиноятга қўл урган йигит

ОҚИБАТИНИ ЎЙЛАМАЙ жиноятга қўл урган йигит

« Назад

22.11.2021 09:46

... Жорий йил 21 март куни соат 15:00- ларда у Урганч шаҳридаги “Ашхабад” маҳалласида жойлашган А.Шерназаровга тегишли кўмир сақланадиган омборхонага ғайриқонуний равишда кириб, ҳар кг.нинг баҳоси 500 сўм бўлган 60 тонна кўмир маҳсулотларини юк автомашиналарига ортиб кетади. Орадан ҳафта ўтмаёқ, у яна шу манзилда пайдо бўлади. Нафси ҳаккалак отган кимса яна шу кишининг, бу гал 75 тонна кўмирини талон-тарож қилиб, қасддан ўғирлик жиноятини содир қилади. Судда ўзганинг анча миқдордаги 67.500.000 сўмлик жами 135 тонна кўмир маҳсулотини яширин тарзда ўғирлаб кетгани аниқланади.
Бу кимса ким экан, деб ўйларсиз. Сизу биз билан бир туманда, кейинроқ эса Урганч шаҳрида яшаётган Шокир Раҳимов дастлаб, суд мажлисида айбига иқрорлик билдирмайди. Аксинча, давлат рўйхатидан ўтмай кўмир маҳсулоти олиб-сотиш билан шуғулланиши аниқланади.
Хуллас, жиноятга жазо муқаррарлиги ашёвий далиллар ва гувоҳлар кўрсатмасига асосан исботини топди. Унга Республика жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “б”, “г” бандлари билан уч йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Хулоса шуки, “молингга маҳкам бўл, қўшнингни ўғри тутма” деганларидек, ҳар ким ўзининг мол-мулкига эҳтиёт бўлса, ўғри остонангизга асло йўламайди.

Т.ЖУМАНИЯЗОВ,
Жиноят ишлари бўйича Хива туман 
суди девонхона мудири.