SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК судлар фаолиятининг муҳим вазифасидир

ОЧИҚЛИК ВА ШАФФОФЛИК судлар фаолиятининг муҳим вазифасидир

« Назад

09.12.2020 09:59

Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Рес-публикаси Конституцияси қабул қилинганининг 27 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида мамлакатимиз суд-ҳуқуқ тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақи­да гапирар экан, суд тизимининг бошқа органлардан холи бўлиши зарурлигига урғу берди.
Юртбошимиз томонидан ҳалқаро тажриба ва халқаро стандартлар асосида суд тизимини «бир суд – бир инстанция» тамойили асосида қайта кўриб чиқиш муҳимлиги айтилди.
Давлатимиз раҳбарининг жорий йилдаги Олий Мажлисга Мурожаатномасида ҳам судлар мустақиллигини таъминлаш масаласи шахсан Президентнинг қаттиқ назоратида бўлиши алоҳида таъкидланди.
Бугунги замон тезкорлик ва коммуникация технологияларидан фойдаланишни талаб этади. Бундан ташқари, судлар томонидан фуқаролар ва тадбиркорларга кўрсатиладиган интерактив хизматлар турини кенгайтириш бўйича ишларни жадаллаштириш лозим бўлади. Шу мақсадда Президентимизнинг 2020 йил 3 сентябрдаги “Суд ҳокимияти органлари фаолиятини ра-қамлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, 2020-2023 йилларда суд ҳокимияти органлари фаолиятини рақамлаштириш дас-тури тасдиқланди. Қарорга биноан яқин вақтларда судлар фаолиятида рақамлаштириш катта ўрин тутади ва фуқароларимизга ҳам ўзига яраша қулайликлар яратади.
Суд-ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар мамлакатимизда қонун устуворлигини ва ижтимоий адолатни, фуқаролар тинчли-ги ва тотувлигини таъминлашга қаратилгани билан алоҳида аҳамиятлидир.

Д.ЮСУПОВ, Хива туман 
маъмурий суди  раиси.