SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НОРАСИДА ГЎДАКДА НЕ АЙБ?!

НОРАСИДА ГЎДАКДА НЕ АЙБ?!

« Назад

09.12.2020 10:02

Бугунги кунда одам савдоси жинояти глобал ҳодисага айланиб улгурган. Таҳлиллар-га назар ташласак, юртимиз фуқаролари орасида ҳам одам савдоси қурбонига айланаётганлар учраб туради. Шу сабабли одам савдоси ва мажбурий меҳнатдан жабр кўрганларни муҳофаза этишни долзарб вазифа қилиб қўймоқда.
Пандемия даври бўлишига қарамай бу масала долзарблигини инобатга олган ҳамда санитария ва эпидемиология талабларига риоя қилган ҳолда, одам савдоси ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш йўналиши бўйича комиссия йиғилишлари, жойларда тарғибот-ташви-қот учрашувлари ўтказиб келинмоқда.
Афсуски, қанчалик тушунтиришларига қарамай жиноятлар содир этилмоқда. Масалан, Хива шаҳрида яшовчи И.М.М исмли аёл арзимаган пул эвазига, яшаш уйида фохиша ва қўшмачилик ташкил қилишга шароит яратиб берганлиги ачинарли ҳолдир. Ёки Ҳазорасп туманида яшовчи  М.С.Р исмли аёлнинг қилмишини қандай изоҳлаш мумкин? У Хива шаҳрига келиб, ўз қиз фарзанди 2020 й.т. М.З.Сни олдиндан 12 минг АҚШ долларига сотишга келишиб, унинг 5 мингини олаётган пайтида жиноят устида ушланиб, Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг тегишли моддалари тартибида қонуний чора кўрилди.
Юқорида зикр қилинган аянчли воқеалар ҳам одам савдосининг бир кўринишидир.
Азиз юртдошлар! Бундай жирканч жиноятларга қўл урмаслик учун ҳар биримиз ўйланишимиз, ўсиб келаётган ёш авлодга қайта-қайта тушунтиришимиз лозим.

Ф.ҚУРЁЗОВ,
Хива шаҳар ИИБ ходими.