SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  Ноқонуний валюта айирбошлаш оқибати

Ноқонуний валюта айирбошлаш оқибати

« Назад

07.10.2022 12:24

Департаментнинг вилоят бошқармаси ва ҳудудий бўлимлари томонидан чет эл валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш билан шуғулланиб келаётган шахсларнинг хатти-ҳаракатларини фош этиш мақсадида мунтазам равишда тезкор тадбирлар ўтказиб келинмоқда.
Жумладан, жорий йилнинг январь ойида Департаментнинг бошқарма ва Хива шаҳар бўлими ходимлари томонидан  ўтказилган тезкор тадбирда Қўшкўпир туманида яшовчи фуқаро Мақсудов Ўктам Пўлатович (исми шарифи ўзгартирилган) 2021 йилда чет эл валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ва ўтказиш билан шуғулланганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилган бўлишига қарамай, ўзига бундан тегишли хулоса чиқармасдан, фуқаро А.Сардаровадан ҳар бир АҚШ долларини 10 830 сўмдан ҳисоблаб, 700 АҚШ долларини 7 581 000 сўмга сотиб олишга келишиб, Қўшкўпир тумани “Марказий деҳқон бозори” ҳудудида шунинг билан бирга Россия рублларини 1 595 000 сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган. Тадбир давомида, жами 3 700 АҚШ доллари, 78 800 Россия рубли, 92 500 қозоқ тенгеси ва 23 446 000 сўм пуллар далилий ашё сифатида олиб қўйилди.
Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди ҳукмига асосан, фуқаро Ў.Мақсудов Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 177-моддаси 1-қисми билан айбли деб топилиб, тегишли жазо тайинланди.

С.РЎЗМЕТОВ,
 Департаментнинг Хива шаҳар бўлими инспектори.