SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НОГИРОН ШАХСЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР

НОГИРОН ШАХСЛАРГА ЯРАТИЛАЁТГАН ИМКОНИЯТЛАР

« Назад

07.10.2022 12:26

  Ҳозирги кунда тадбиркорларга яратилаётган имкониятлар кундан кунга ортиб бормоқда. Ҳукумат қарори билан ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. 
  Низомга кўра, ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилган иш берувчиларга (бюджет ташкилотлари, давлат корхоналари, устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган юридик шахслар бундан мустасно) ҳар бир ходим учун БҲМнинг 1,5 баравари (405 минг сўм) миқдорида субсидия берилади. 
  Бунда иш берувчи ногиронлиги бўлган шахсни ишга қабул қилгандан кейин субсидия олиш учун туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига зарур ҳужжатлар билан мурожаат қилади. 
  Туман (шаҳар) аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ҳужжатларни 3 иш кунида ўрганиб чиқади ва ўрганиш натижаларига кўра субсидия ажратиш ёки рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. 
  Ижобий қарор қабул қилингандан сўнг субсидия ҳар ой учун кейинги ойда (6 ой давомида) иш берувчига тўлаб берилади.   Ҳар ой якунида ишга қабул қилинган ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳақиқатдан ишлаётганлиги мониторинг қилиб борилади. 

Т.МАТЁҚУБОВ,  
Хива шаҳар адлия бўлими Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлинмаси бош маслаҳатчиси.