SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  НАЗОРАТ ОСТИДАГИ ШАХСЛАР ижтимоий мослашувчанлиги ва бандлигини таъминлаш – бош мақсад!

НАЗОРАТ ОСТИДАГИ ШАХСЛАР ижтимоий мослашувчанлиги ва бандлигини таъминлаш – бош мақсад!

« Назад

07.10.2022 12:23

Хива туман ҳудудида озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилиниб, жазо ўтаб келаётган назорат остидаги шахсларни ижтимоий мослаштириш, уларни қайта касбга йўналтириш, бандлигини таъминлаш ва қайта жиноят қилиниши олдини олиш мақсадида туман ИИБ Пробация хизмати томонидан жамоатчилик билан ҳамкорликда бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан: 2022 йил 6 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси Д.Атамуратов билан ҳамкорликда ўтказилган сайёр суд жараёнида ИИБ пробация гуруҳида турган 5 нафар шахслар (Ботиров Одилбек Каримбаевич, Жуманиёзов Худайназар Умидбекович, Машарипов Руслонбек Шавкатович, Отажонов Ҳамидбек Ражаббоевич, Йўлдошов Зафарбек Умрбекович)лар ўзларини жазо ўташ даври давомида меҳнатга ҳалол муносабатда ёндашганлиги ҳамда тўлиқ тузалиш йўлига кирганлиги сабабли Жиноят кодексининг 73-моддаси тартибида жазодан муддатидан илгари шартли озод қилиндилар. Уларга қилган жиноятларидан тегишли хулоса чиқариб, оиласи бағрида эмин-эркин яшаб жамиятда қайта ўз ўринларини топишлари бўйича имкониятлар яратилмоқда.

Х.ЖУМАНИЁЗОВ,
Хива туман ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори, капитан.