МТТ ДИРЕКТОРИГА ҲУКМ ЎҚИЛДИ!
« Назад 17.06.2022 12:42 Бугунги кунда коррупцияга қарши кураш соҳасида кўплаб тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилаётган бўлса-да, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда содир этиши лозим ёки мумкин бўлган муайян ҳаракатни пора берган шахснинг манфаатларини кўзлаб бажариш ёки бажармаслик эвазига қонунга хилоф эканлигини била туриб, моддий қимматликлар бериш ҳолатлари ҳамон учраётганлиги ачинарли холдир. Н.Ф (исм-шарифи ўзгартирилган) тумандаги мактабгача таълим ташкилотларининг бирида директор вазифасини бажарувчи бўлиб ишлаб келарди. У мансабдор шахс лавозимида иш фаолияти давомида ноқонуний йўллар билан моддий бойлик орттиришни мақсад қилиб қўяди. Ғаразгўйлик ва бошқа манфаатларни кўзлаб, ўз хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, тамагирлик йўли билан фуқаро О.Ш.ни ташкилотга ишга қабул қилиш эвазига ундан 300 АҚШ долларини талаб қилади. 2021 йил 29 ноябрь куни соат тахминан 20:00ларда ўзининг уйи олдида О.Ш.дан пора тариқасида 300 АҚШ долларини олган вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама текширилиб, ЖКнинг 210-моддаси 2-қисми “в” банди билан ЖКнинг 45-моддаси қўлланиб, 1 йилга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик билан боғлиқ вазифаларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинди. Унга ЖКнинг 57-моддаси қўлланиб, 4 йил озодликни чеклаш жазоси тайинланди. Д.АТАМУРАТОВ, |