SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  МЕРОС МУЛКИ низосиз, осойишта ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришни таъминлайди

МЕРОС МУЛКИ низосиз, осойишта ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришни таъминлайди

« Назад

22.11.2021 09:48

Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик кодексига асосан, вафот этган фуқаронинг мол-мулки ёки мулкка бўлган ҳуқуқ ва мажбуриятлари фақат икки ҳолатда қонун бўйича ворисларига ўтади. Биринчидан, фуқаро мулки васиятнома асосида қонун бўйича вафотидан сўнг ворисларига ўтади, иккинчидан, вафот этган фуқаро васиятнома қолдирмаган тақдирда мерос мулки қонунда кўрсатиб ўтилган меросхўрлари ўртасида тақсимланади.

Мерос очилган пайтда ҳаёт бўлган мерос қолдирувчи билан қариндошлик муносабатларида бўлган шахслар қонун бўйича меросхўрлар доирасига киради. Улар қариндошлик доирасига қараб, Фуқаролик кодексининг 1135-1138-моддалари талабига мувофиқ, ворисликка чақириладилар. Биринчи навбатдаги ворисларга мерос қолдирувчининг болалари, жумладан, фарзандликка олинган болалар, эри ёки хотини ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда кирадилар.
Мулк эгасининг ўзи вафот этган-дан кейинги тақдирини белгилаш ҳақидаги хоҳиш-иродаси васиятнома орқали расмийлаштирилади. Фуқаролик кодексининг 1120-моддасига кўра, васиятнома шахсан тузилиши лозим, уни вакил орқали тузишга йўл қўйилмайди. Фуқаро ўзининг барча мол-мулкини ёки унинг муайян қисмини қонун бўйича меросхўрлар доирасига кирадиган ёки кирмайдиган бир ёки бир неча шахсга, шунингдек, юридик шахсларга, давлат ёки фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига васият қилиб қолдириши мумкин.
Фуқаро васиятнома қолдириш орқали ўзининг мол-мулкининг кейинги тақдирини белгилаб бериш орқали фарзандларининг ва қолаверса, авлодларининг ҳам қолдираётган мерос мулки борасида низосиз, осойишта ва ҳамжиҳат ҳаёт кечиришларини таъминлаган бўлади.

М.ЙЎЛДОШЕВА, 
вилоят судининг фуқаролик ишлари  бўйича судлов ҳайъати аъзоси, судья.