SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚЎШНИСИНИ ТУНАГАН ЎҒРИ

ҚЎШНИСИНИ ТУНАГАН ЎҒРИ

« Назад

09.12.2020 10:04

Бугунги кунда жиноят ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бўйича тарғибот ишлари амалга оширилаётган бўлса-да, фуқароларнинг ҳуқуқий онги етарли даражада эмаслиги сабабли кўплаб жиноятлар содир қилинмоқда.
Хусусан, 2020 йилнинг 12 ноябрь куни жиноят ишлари бўйича Хива туман суди тумандаги “Отажон Тўра” МФЙ биносида очиқ сайёр суд мажлисида Х.Абдуллаев (исм-фамилияси ўзгартирилган)га оид жиноят иши кўриб чиқилди.
Х.Абдуллаев жорий йил 25 сентябрь куни соат 17:00 ларда қўшнисининг уйи очиқ тургани, ҳеч ким йўқлигидан фойдаланиб уйига кириб, шкаф ичидаги қутичада сақлаб қўйилган жами 20.440.000 сўмлик тилла тақинчоқларни яширин равишда ўғирлиб жиноят содир қилган.
Судланувчини жиноят содир этганликдаги айбига тўла иқрорлигидан ташқари гувоҳ-ларнинг кўрсатмалари ҳамда жиноят ишида тўпланган бошқа ёзма далиллар билан тўлиқ исботланиб, иш бўйича етказилган моддий зарарлар тўлиқ қоплангани, фуқаровий даъвогарлар судланувчини кечиргани ҳамда бошқа жазони енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, унга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “г” банди билан иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил муддатга аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

 

Т.ЖУМАНИЯЗОВ,
жиноят ишлари бўйича Хива туман суди девонхона мудири.