SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚАРЗ МУНОСАБАТЛАРИГА ҚАНДАЙ КИРИШИЛАДИ?

ҚАРЗ МУНОСАБАТЛАРИГА ҚАНДАЙ КИРИШИЛАДИ?

« Назад

30.06.2021 09:22

Ўзбекистон Республикасининг жаҳон ҳамжамиятидаги ролини янада ошириш учун қонунчилик базаси доимий такомиллаштириб борилмоқда ва қонунларимиз халқимизнинг турмуш тарзини яхшилашга хизмат қилувчи асосий восита бўлиб қолмоқда. Бунга мисол қилиб, бугунги ҳаётимизда ҳар биримиз дуч келадиган қарз муносабатларини олишимиз мумкин.

Масалан, С.Салаев ўртоғи И.Раҳимовдан 2019 йил 10 октябрь куни 5.000.000 сўм пулни 5 ой муддатда қайтариш шарти билан олган ва бу ҳақида тилхат ёзиб берган. Бироқ, 2020 йил 10 март кунига қадар қарзини қайтармаган. И.Раҳимов бир неча маротаба қарзини қайтаришни талаб қилган бўлса-да, у олган қарзини қайтармади.

Агар қарз олувчи қарз шартномаси юзасидан даъволашуви жараёнида пул ёки бошқа ашёлар ҳақиқатан ҳам қарз берувчидан олинмаганлиги аниқланса, қарз шартномаси тузилмаган ҳисобланади. Қарз олувчи қарз берувчидан пул ёки бошқа ашёларни шартномада кўрсатилганидан амалда кам миқдорда олган ҳолларда шартнома ана шу миқдордаги пул ёки ашёларга тузилган ҳисобланади.

И.Раҳимов иложи қолмагач, С.Салаевдан қарзини ундириб беришни сўраб фуқаролик ишлари бўйича судга даъво аризаси билан мурожаат қилди ва суднинг ҳал қилув қарори билан С.Салаевдан И.Раҳимовнинг фойдасига мавжуд қарздорлик ундириб берилди.

Фуқароларимиз қарз муносабатларига киришишда ушбу қонун талабларига қатъий риоя қилишлари шарт. Чунки, қонун талабларига риоя қилишлари келгусида юзага келиши мумкин бўлган низони олдини олади ва берган қарзларини қайтишининг кафолати бўлиб қолади.

Шуни айтиб ўтиш керакки, мамлакатимизда битимларга оид нормалар тўлиқ ва ҳар томонлама мукаммал ишлаб чиқилган.

Э.РЎЗИМОВ,

Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро суди раиси.