SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҚАЙНОНАСИНИ ТУНАГАН ОВСИНЛАР

ҚАЙНОНАСИНИ ТУНАГАН ОВСИНЛАР

« Назад

17.06.2022 12:39

Йўғе ростданми? Шунақаси ҳам бўларканми, бу ҳаётда! Ҳа, ишонаверинг, афсуски бу рост бўлиб чиқди. Қ.С ва М.Б (исм-шарифлари ўзгартирилган)лар қайнонаси Р.С.ни  2021 йил  24 ноябрь куни тунги соат 4:00ларда ётоқхонасига кириб, унинг ухлаб ётганидан фойдаланиб, жемперининг ички чўнтагида сақлаб қўйган анча миқдордаги (Марказий банкнинг 24.11.2021 йилдаги курси бўйича 1 АҚШ доллари 10.745,40 сўм) 56.950.620 сўм бўлган 5.300 АҚШ долларини яширин равишда ўғирлайдилар. Лекин жиноят иссиғида фош қилинади.

Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсатмалари ҳар тарафлама синчиклаб  текширилиб, қайнонасини тунаган овсинлар Республика ЖКнинг 169-моддаси 2-қисми “б,в” бандларида назарда тутилган жиноятни содир қилганликда айбли деб топилиб, уларга иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил аҳлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Инсон борки, умри мобайнида хамроҳ бўлиб келаётган жирканч киридикорларга дуч келмаслиги зарур. Бу каби бадалларнинг шум қисмати ҳамма-ҳаммани ҳаёт сабоғи манзилларига, жиддий хушёрликка, огоҳлик ва сезгирликка, равон йўлнинг зиёсига, акс сувратдаги пасту баланд, қалтис ва хатарли йўллар эса ҳалокат ва тубсиз жарлик томон етаклаши турган гап. Ҳалол меҳнат қилиб, Конституция ва қонунларга риоя этиб, ҳар бир ишимизни қонуний тарзда амалга ошириб, хотиржам ва ўзига ишонч туйғуси билан яшамоқ мақсадга мувофиқдир.

Д.АТАМУРАТОВ,

Жиноят ишлари бўйича Хива туман суди раиси.

Т.ЖУМАНИЁЗОВ,

 суд девонхона мудири.