“ИССИҚ ИЗ ”ДА ФОШ ЭТИЛДИ
« Назад 23.03.2021 13:50 Вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармаси ходимлари томонидан туризм намойиши ва инфратузилмаси объектлари ҳудудларида чет эл ва маҳаллий туристлар ҳаёти, соғлиги ва мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш, уларнинг тарихий обидаларни эмин-эркин зиёрат қилишлари учун барча хавфсизлик чоралари кўрилган. Айниқса, сайёҳларга нисбатан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилишининг барвақт олдини олиш мақсадида қатор тезкор профилактик тадбирлар амалга оширилмоқда. Натижада ўтган 2020 йилдан то шу кунга қадар вилоятимизга ташриф буюрган туристларга нисбатан жиноят ва ҳуқуқбузарликлар содир этилмади. Шунингдек, хизмат ходимларининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликдаги тезкор тадбирлари давомида 25 та жиноят “иссиқ из”да фош этилди ва қидирувда бўлган 4 нафар шахс қўлга олинди. В.ДАВЛАТОВ, |