SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ХУЛҚИНИ ИЖОБИЙ ТОМОНГА ЎЗГАРТИРГАНЛАР тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар

ХУЛҚИНИ ИЖОБИЙ ТОМОНГА ЎЗГАРТИРГАНЛАР тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар

« Назад

21.12.2020 09:52

Президентимизнинг 2018 йил 7 ноябрдаги “Жиноят – ижроия қонунчилигини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори талабларига асосан Ички ишлар органлари таркибида ташкил қилинган пробация хизмати томонидан жиноий-ҳуқуқий соҳасидаги қонунчилик ижросини таъминлаш, жиноят ишлари бўйича судлар томонидан озодликдан маҳрум қилиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларга ҳукм қилинган шахсларга нисбатан чиқарилган ҳукм-ажримлар ижросини таъминлаш бора-сида ҳамкорликда бир қатор самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жумладан, Хива шаҳрида ўтказилаётган “Ҳамкор” профилактик тадбири давомида жазо муқаррарлигини таъминлаш, махкумлар онгидаги қонунга итоаткорлик хиссини уйғотиш борасида Жиноят ишлари бўйича Хива шаҳар суди билан ҳамкорликда суд жараёни ўтказилди.
Унда суд раиси Х.Авезов шаҳар ИИО Пробация гуруҳи ҳисобида туриб, жазони ўташ даври давомида меҳнатга ҳалол муносабатда бўлган, ўрнатилган тақиқ ва чекловларга тўлиқ риоя қилган, ўзининг хулқини ижобий томонга ўзгартирган Б.Ваисов, М.Азимов, Р.Аллаберганов, Д.Юсуповлар ҳисобда турган назорат остидаги шахсларга нисбатан бир мунча енгилроқ жазо қўлланилиб, Республика Жиноят кодексининг 73-моддасига асосан улар тайинланган жазодан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиндилар.

Х.ЖУМАНИЁЗОВ,
Хива шаҳар ИИО Пробация гуруҳи катта инспектори, катта лейтенант.