SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ХАВФСИЗ ВА САМАРАЛИ ВОСИТА оммавий эмлаш эпидемик жараён занжирини узишга ёрдам беради

ХАВФСИЗ ВА САМАРАЛИ ВОСИТА оммавий эмлаш эпидемик жараён занжирини узишга ёрдам беради

« Назад

23.03.2021 13:52

Жорий йилда Республикамизда 4 миллион нафардан ортиқ аҳоли COVID-19 га қарши ҳеч қандай тўловсиз эмланади. Биринчи навбатда 65 ёшдан 74 ёшгача,75 ёшдан 84 ёшгача, 85 ёш ва ундан юқори бўлганлар, сурункали касалликлар билан оғриган беморлар, тиббиёт ходимлари, мактабгача таълим ташкилоти ходимлари, мактаб ўқитувчилари ва бошқалар навбати билан эмланади.
Анамнезида оғир аллергик реакциялар мавжуд бўлган шахслар, ҳомила-дорлар эмизикли аёллар ва 18 ёшгача бўлган аҳоли қатламини эмлаш тавсия этилмайди. Коронавирус билан касалланган одамлар билан яқин алоқада бўлган шахслар карантин (14) тугаганидан кейин шифокор кўригидан сўнг эмланади.
Вакцина бу микробнинг (вирус ёки бактериянинг) заифлашга зарарсиз бўлаги бўлиб, танангизни табиий иммунитети билан биргаликда касаллик юқиш хавфини камайтиради. Вакцина танангизга юборилгандан кейин иммунитет тизимингизга кирган микробни аниқлайди ва бу микробга қарши курашиш учун антитаначалар ўйлаб чиқариб, у билан қандай курашиш кераклигини эслаб қолади.
Агар келгусида ушбу микроб таъсирига яна дуч келсангиз, иммунитет тизимингиз уни қандай йўқ қилишини билади ва сизда касаллик намоён бўлмайди. Шундай қилиб, вакцина танада касалликка қарши иммунитетни ишлаб чиқаришга кўмак берувчи хавфсиз ва самарали восита саналади.

Б.САИДОВ,
туман СЭО ва ЖСХ бўлими бошлиғи.