SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ФИРИБГАРГА ҲУКМ ЎЄИЛДИ

ФИРИБГАРГА ҲУКМ ЎЄИЛДИ

« Назад

25.02.2022 08:08

... Б.Абдуллаев “Хива туман йўллардан фойдланиш” унитар корхонасида юристконсульт вазифасида ишлаб келарди. Кунлардан бир кун шайтон уни йўлдан урди. “Гандимёнстрой монтаж” МЧЖ билан Хива ТЙФУК ўртасидаги 2020 йил 16 июндаги 34-сонли пудрат шартномаси бўйича аванс тариқасида ўтказилган 200.000.000 сўм пул маблағлари ҳисо-бига жамият томонидан ишлар бажарилмаганлиги сабабли Боғот туманлараро Иқтисодий судининг 2021 йил 16 мартдаги ҳал қилув қарорига асосан Хива тумани мажбурий ижро бюроси томонидан жамият ҳисоб рақамига қўйилган тўлов талабномасини тегишли маълумотнома бериш орқали бекор қилдириш учун 500 АҚШ долларини ўзи олишини, 2000 АҚШ долларини эса корхона раҳбари Д.Джаббаровга беришини айтади. Шу тариқа уни мулкий манфаатдор этишини билдириб, фуқаро Ж.Ходжаевни пора беришга қизиқтириб, ундан 2021 йил 10 август куни шаҳардаги, Лолазор МФЙдаги “Дўстлик” дўкони олдида ундан сўмга нисбатан қиймати 26.570.000 сўм бўлган 2.500 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланади. Натижада содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра, охирига етказиб билмасдан, сўмга нисбатан қиймати 26.570.000 сўм бўлган 2.500 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан эгаллашга суиқасд қилади.
Жиноят иши юзасидан мавжуд далиллар ва гувоҳлар кўрсат-малари ҳар тарафлама текширилиб, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 59,61-моддалари тартибида, тайинланган жазоларни қисман қўшиш йўли билан узил-кесил 2 йилга давлат иштирокидаги корхона, муассаса, ташкилотларда мансабдорлик, моддий жавобгарлик ва ҳуқуқшунослик билан боғлиқ лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, базавий ҳисоблаш миқдори (245.000сўм)нинг 100 баравари, яъни 24. 500.000 (йигирма тўрт миллион беш юз минг) сўм жарима жазоси тайинланди.

Д.АТАМУРАТОВ,
ЖИБ Хива туман суди раиси. 

Т.ЖУМАНИЁЗОВ,
 девонхона мудири.