SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЭЗГУ ҒОЯ

ЭЗГУ ҒОЯ

« Назад

23.03.2021 14:13

Ўзбекистонда инсон ҳуқуқларини рағбатлантириш, ҳимоя қилиш ва уларга риоя қилиш масалалари давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бири ҳисобланади. 

2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида шахсий, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва маданий ҳуқуқларни таъминлаш соҳасида аниқ мақсадга йўналтирилган чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Мамлакатимизда инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш масаласи халқимиз учун фаровон ва муносиб турмуш шароитини яратиб беришга қаратилган демократик ислоҳотларнинг бош мезонига айланиб бормоқда.

Ушбу ишларни амалга оширишда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 
2020 йил 22 июнда қабул қилинган “Инсон ҳуқуқлари бўйича Ўзбекистон Республикасининг Миллий стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида”ги ПФ-6012-сонли Фармони дастуриламал ҳисобланади.

Амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсонлар ҳаётини, дунёқарашини ва турмуш тарзини тубдан ўзгаришига кенг йўл очмоқда. Жамиятда “Янги Ўзбекистонни биргаликда барпо этамиз” деган шиор остида улуғвор мақсад шаклланди ва “Жамият – ислоҳотлар ташаббускори” деган янги эзгу ғоя кундалик фаолиятимизга фаол ва чуқур сингиб бормоқда.  

Исломбек ПИРНАЗАРОВ, 
Боғот туманлараро иқтисодий суди судья ёрдамчиси.