SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ЧЕККА ҲУДУДЛАРГА ҲАМ ЁРДАМ КЎРСАТАМИЗ

ЧЕККА ҲУДУДЛАРГА ҲАМ ЁРДАМ КЎРСАТАМИЗ

« Назад

09.12.2020 10:06

Президентимизнинг 2018 йил майдаги туман (шаҳар)лардаги халқ қабулхоналари ҳузуридаги давлат хизматлари марказлари биноларининг давлат-хусусий шериклик шартлари асосида қурилишини ташкил этиш тўғрисидаги қарорига кўра, туманимиз марказида Давлат хизматлари маркази учун икки қаватли замонавий бино қурилиб, фойдаланишга топширилганидан хабарингиз бор. Ўтган йиллар давомида жисмоний ва юридик шахсларга 106031та давлат хизматлари кўрсатилиб, 3163та янги тадбиркорлик субъектлари ташкил килинди. Уларнинг 9 таси чет эл сармояси иштирокидаги корхоналардир.
 Давлатимиз рахбарининг Қашқадарё вилоятига ташрифи чоғида Агентлик олдига кўйган вазифалар ва эьтирозлардан келиб чиққан ҳолда ҳамда юқоридаги топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан ходимларимиз маҳалла ва узоқ ҳудудларга чиқиб, фуқароларга давлат хизматлари кўрсатиб келишаяпти. 
Қорақум, Оқёп, Бўстон, Гулшан МФЙга яқин бўлган Дашёк маҳалласида давлат хизматлари маркази филиали жойлаштирилди. Бу билан маҳалла фуқаролари ичига кириб бориш, аҳолини кийнаётган, ечими топилмаётган масалаларда ёрдам кўрсатиш сифатини тубдан яхшилаш кўзда тутилган.

 

М.КАМОЛОВ, 
Хива туман  давлат хизматлари маркази директори.