SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  БУЮК МАНЗИЛЛАР ВА МАРРАЛАР САРИ

БУЮК МАНЗИЛЛАР ВА МАРРАЛАР САРИ

« Назад

09.12.2020 09:50

Ўзбекистон мустақиллигининг илк палласида яратилиб, бутун халқимиз томонидан якдил маъқулланган, кўплаб хорижий давлатлар томонидан чуқур эътироф этилган мамлакат Конституцияси қисқа фурсат ичида юрт тараққиётининг асосий ва ҳал қилувчи омилларидан бирига айланди. Унда жамият ҳаётининг барча соҳалари сингари адолатли суд-ҳуқуқ тизими тамойиллари ҳам ўзи-нинг муносиб ифодасини топган. Том маънодаги мустақиллик судлар фаолияти принципининг асосий жиҳатидир.  
Мазкур ҳужжатнинг ҳар томонлама мукаммаллиги, хусусан суд тизимининг муста-қиллиги ва одил судловни амалга ошириш йўли билан мамлакат фуқароларининг ҳуқуқ ва қонуний     манфаатларини таъминлаш кафолатлангани туб ислоҳотлар жараёнида янада муҳим омил бўлаяпти.
Ўзбекистонда мамлакат фуқароларининг ҳақ-ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини бевосита давлатнинг ўзи муҳофаза қилади. Бинобарин, Конституциянинг 43-моддасида белгиланганидек, “Давлат фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди.” Конституциямизнинг 44 ҳамда 45-моддаларига мувофиқ эса “Ҳар бир шахсга ўз ҳуқуқ ва эркинликларини суд орқали ҳимоя қилиш, давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмаларининг ғайриқонуний хатти-ҳаракатлари устидан судга шикоят қилиш ҳуқуқи кафолатланади.”
Хулоса ўрнида таъкидлайдиган бўлсак, Конституция халқимизга ўзининг азалий ва анънавий орзу-умидлари ушалиши, ҳур, фаровон, барқарор ва бахтиёр ҳаёт тантана қилиши имконини берди. Бунга кенг ва равон йўллар очди. Мазкур ҳужжатнинг азизлиги, муқаддас ва мўътабарлигини айнан шу каби буюк имконларда кўрамиз. 28 йил муқаддам яратилиб, юрт аҳлига тақдим этилган бош Қонунимиз халқимиз ва мамлакатимизни истиқболнинг нурли ва равон йўллари орқали янада  буюк манзиллар ҳамда марралар сари бошлаб бормоқда.

М.ХАСАНОВ,
жиноят ишлари бўйича Хива туман судининг раиси.