БУРЧИНИ УНУТГАН ОТА алимент тўламагани учун етти суткага қамалди
« Назад 14.04.2021 11:11 Жорий йил 18 март куни жиноят ишлари бўйича Хива тумани судида алимент тўлашдан бўйин товлаб келган фуқаро Д.Б.Худайбергановга нисбатан юритилган маъмурий иш кўриб чиқилди. Фуқаролик ишлари бўйича Боғот туманлараро судининг 2019 йил 5 февралдаги суд буйруғига кўра, Д.Б.Худайберганов, фуқаро С.Б.Қурязовага фарзандининг моддий таъминоти учун ойлик даромадининг ¼ қисми миқдорида алимент тўлаши белгиланган эди. Лекин шу вақтга қадар 6 млн. 669 минг сўм алимент тўламай келгани сабабли МИБнинг туман бўлими ходимлари томонидан Д.Б.Худайбергановга нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, жиноят ишлари бўйича туман судига юборилди. Суднинг қарори билан қарздорга 7 сутка қамоқ жазоси тайинланди. У.БЕКЧАНОВ, МИБ Хива туман бўлими иш юритувчиси. |