АЛДОВ ЙЎЛИ БИЛАН
« Назад 25.02.2022 08:06 Б.Й. фирибгарлик, яъни алдаш ва ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини қўлга киритиш мақсадида, фуқаро С.А.га қизи Н.Н.ни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиали ректори орқали ушбу олий таълим муассасасига “суперконтракт” асосида ўқишга киритиб қўйишини айтиб, 2021 йил 8 апрель куни соат 17:30ларда Урганч шаҳридаги фуқаро Л.Қ.ни хонадонида С.А.дан сўмга нисбатан қиймати 314.377.200 сўм бўлган жуда кўп миқдордаги 30.000 АҚШ долларини олган вақтида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ушланди. Натижада содир этаётган ижтимоий хавфли қилмишини ўзига боғлиқ бўлмаган ҳолатларга кўра охирига етказиб бўлмасдан, сўмга нисбатан қиймати 314. 377.200 сўм бўлган жуда кўп миқдордаги 30.000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан эгаллашга суиқасд қилган. |