SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  АДЛИЯДАН ҲЕЧ КИМ НОРИЗО ЧИҚИБ КЕТМАЙДИ

АДЛИЯДАН ҲЕЧ КИМ НОРИЗО ЧИҚИБ КЕТМАЙДИ

« Назад

21.12.2020 09:54

Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида туман адлия бўлимига 2020 йилнинг ўтган даври мобайнида жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди. Хусусан, ўтган 9 ойи мобайнида келиб тушган 99 та ариза ва шикоятларнинг 96 таси кўриб чиқилиб, шундан 84 та мурожаат ёки 95 фоизи қаноатлантирилди.
Сайёр қабулларда 72 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати кўриб чиқилиб, 67 таси қаноатлантирилди, 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди. 
“Ҳазрати Эшон” МФЙ “Олтин мерос” кўчаси 5-уйда яшовчи фуқаро М.Атаязова фарзандига икки ёшга тўлгунга қадар бола парвариши бўйича нафақа олиши бир ойга кечиккани бўйича мурожаати ўрганилиб, адлия бўлими томонидан тегишли таъсир чораси киритилди ва унинг талаби тўлиқ қаноатлантирилди.
Шунингдек, “Оқёп” МФЙда яшовчи фуқаро С.Сапарованинг вилоят адлия бошқармасига оилавий аҳволи ночорлиги сабабли моддий ёрдам бўйича мурожаати жойига чиққан ҳолда ўрганилиб, комиссия хулосасига кўра, унга бир марталик 800.000 сўм тўланиши таъминланди.


Қ.МАШАРИПОВ,
Хива туман адлия бўлими бошлиғи.