SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИГИНГИЗНИ КИМ БУЗАЯПТИ?!

ҲУҚУҚ ВА ЭРКИНЛИГИНГИЗНИ КИМ БУЗАЯПТИ?!

« Назад

15.01.2021 00:00

Президентимизнинг 2018 йил 13 апрелдаги “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан ҳуқуқий демократик давлат ва адолатли фуқаролик жамияти қуриш жараёнида ягона давлат ҳуқуқий сиёсатини, жумладан ҳуқуқ ижодкорлиги фаолиятини сифатли ташкил этиш, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш, шунингдек, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишнинг яхлит тизимини жорий этиш йўли билан амалга оширишни кўзловчи адлия органлари ва муассасалари зиммасига бир қатор вазифалар юклатилди.

Ушбу Фармонига мувофиқ давлат органлари ва ташкилотлари туман (шаҳар) тузилмаларининг қонунлар ва бошқа норматив ҳуқуқий ҳужжатлар ижросини ташкил этиш бўйича фаолиятига услубий рахбарлик қилиш ва мувофиқлаштириш, “республикаси-вилоят-туман(шаҳар)-маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш, туман (шаҳар) адлия бўлимларининг асосий вазифалари этиб белгиланган.

Ушбу вазифаларни бажариш, шу жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида Хива туман адлия бўлимига 2020 йилда жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар таҳлил қилинди.

Хива туман ҳокимиятининг ўтган йили 4 та қарор лойиҳаси белгиланган талабларга риоя қилинганлиги сабабли ҳуқуқий экспертизадан ўтказилди.

Маҳаллаларда энг долзарб масалаларни таҳлил қилиш ва унинг натижасига кўра, ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш, аҳолига қонун ҳужжатлари мазмун ва моҳиятини етказиш бўйича чоралар кўриш адлия бўлими мутасадди идоралар билан ҳамкорликда бепул ҳуқуқий маслаҳат бериш кунлари ўтказилиб келинмоқда.

Ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила-аъзоларининг ҳуқуқий билимларини ошириб бориш, дунёқараши ва фикрлаш доираларини кенгайтириш мақсадида ҳар ойда “Ҳуқуқий саводхонлик соати” ташкил қилинди.

 Адлия вазирлигининг 2019 йил 13 сентябрда “Адлия тадбиркорга дўст” лойиҳасини амалга ошириш бўйича йўл харитаси тасдиқланиб, тадбиркорликни ривожлантиришга ва чет эл инвестицияларини жалб этишга тўсқинлик қилаётган тизимли муаммоларни аниқлаш ва уларнинг ечими бўйича таклифлар ишлаб чиқиш, сайёр ва шахсий қабуллар ўтказиш учун янада қулай шарт-шароитлар яратиш билан боғлиқ тадбирлар амалга оширилди.

Президентимизнинг “Қонун ҳужжатларини тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Қарори ижроси бўйича 2020 йилда 1198 та қонун ҳужжатларини давлат органлари ва ташкилотларига етказилиши таъминланди. Бироқ, айримлари уларни қабул қилиш ҳамда ижросини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўйган. Масалан, туман тиббиёт бирлашмаси, молия бўлими, аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази ва мактабгача таълим ташкилотларида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиб олиш ва уларни раҳбарларга ва ходимлар эътиборига, шунингдек, муассаса ва ташкилотларига етказиш бўйича масъул ходим бириктирилмаганлиги, рўйхатга олиш дафтари белгиланган тартибда юритилмаганлиги аниқланиб, тегишли таъсир чоралари кўрилди.

Бўлимга ўтган йили жисмоний ва юридик шахслардан 123 та мурожаат келиб тушган. Уларнинг 113 таси инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, 8 таси ижтимоий-иқтисодий соҳада ҳуқуқни қўллаш амалиётига ва 2 таси давлат хизматлари кўрсатишга тўғри келади. Мурожаатларнинг 114 таси ҳал этилди,
99 та мурожаат ёки 86,8 фоизи қаноатлантирилди. Туман ҳудудида 38 маротаба сайёр қабуллар ўтказилиб, 84 та жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаати эшитилди. Уларнинг 79 таси қаноатлантирилди ва 5 тасига ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Бундан ташқари, мурожаатларни кўриб чиқилишида аниқланган қонун бузилишларини бартараф қилиш юзасидан идора ва ташкилотларга 4 та тақдимнома ва судларга 2.560.000 сўмлик 5 та даъво аризаси киритилди. Масалан, “Хиванефтгазқурилиш” УКнинг 131 нафар ишчи ходимларини 172.892.000 сўмлик иш ҳақлари ундириб берилди.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев илгари сурган “Халқ давлат идораларига эмас, давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак”, деган ғоя ҳаётда ўз ифодасини топаётгани халқ манфаатлари таъминланишига ҳамда инсон ҳуқуқ ва эркинликларининг самарали ҳимоя қилинишига, барчамиз ҳамжиҳат бўлиб, фаолият кўрсатишимиз лозим.

Қ.МАШАРИПОВ, 

Хива туман адлия бўлими бошлиғи.