SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Марказ-1.  4-уй.

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Ҳуқуқ  /  ҲАЛ ЭТИЛМАГАН МУРОЖААТЛАР ҚАЙТА ЎРГАНИЛАДИ

ҲАЛ ЭТИЛМАГАН МУРОЖААТЛАР ҚАЙТА ЎРГАНИЛАДИ

« Назад

25.02.2022 08:03

Президентимизнинг 2019 йил 14 майдаги «Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва ҳимоя қилиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги Фармони ижроси бўйича Бош Вазирнинг Хива шаҳридаги қабулхонасида ҳам 2021 йилда муайян ишлар амалга оширилди. 
2022 йил 1 январь ҳолатига тадбиркорлардан жами 482 та мурожаат келиб тушди. Уларда кўтарилган 527 та масаланинг ҳаммаси кўриб чиқилиши таъминланди. 
Ушбу мурожаатларнинг аксарияти кредит, ер ажратиш, рухсатнома, лицензиялар олиш, инфратузилма,  солиқ  ва бошқа масалаларни ташкил этади. Кўриб чиқилган масаланинг 80,8 фоизи ижобий ҳал этишга эришилди. Шунингдек, 93 тасига тушунтириш берилди ва 8 таси рад қилинди. Масалаларнинг 67,6 фоизи (356 та) шаҳар, 26,6 фоизи (140 та) вилоят, 5,9 фоизи (31 та) республика даражасида кўриб чиқилди.
Қабулхонамиз ҳокимлик хамда тегишли идора, ташкилотлар билан 2021 йил давомида 28 та сайёр қабуллари ўтказилди. Уларда жами 652 дан ортиқ тадбиркор иштирок этди ва 144 та мурожаатлар кўриб чиқилди.
2021 йилнинг 23 июль куни давлатимиз раҳбари раислигида ўтказилган видеоселектор йиғилишида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини янгича ташкил қилиш чора-тадбирлари кўриб чиқилди ва соҳада кўплаб янги механизмларга старт берилди. Яъни Президентимиз ушбу йиғилишда одамларни мурожаат қилишга мажбур этаётган кўплаб муаммоларни маҳалла кесимида бартараф этиш таклифини илгари сурди. Оддийгина қилиб айтганда, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимларининг айни йўналишдаги масъулияти кучайтирилди, аҳоли тўғридан-тўғри туну кун мурожаат қилиши учун ҳокимларнинг виртуал қабулхонаси ва ижтимоий тармоқларда алоҳида саҳифаларини ташкил этиш вазифаси қўйилди. Мурожаатларнинг барчаси ягона электрон базада жамланиб, Бош вазир ва Халқ қабулхоналари ҳар чоракда давлат органларининг очиқ рейтингини шакллантириши белгиланди. 
Энг асосийси ушбу йиғилишдан сўнг шу кунгача ҳал этилмаган аҳоли мурожаатларини қайта ўрганиш ишларига киришилди. Шу тариқа, қисқа вақт ичида 75 тадан зиёд мурожаат қайта кўриб чиқилиб, уларнинг 71,2 фоизи ёки 54 таси ижобий ҳал этишга эришилди.

Д.САПАЕВ,
Хива шаҳар Бош вазир қабулхонаси мудири.