SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАР

« Назад

19.05.2017 11:13

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси туман кенгаши таркибида бугунги кунда 102 та бошланғич партия ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Улар ўз атрофида 1456 та аъзони бирлаштирган.
Жорий йилнинг 1 мартидан 1 май кунига қадар O`zLiDeP бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишлари ўтказилди. Йиғилишлар сиёсий кенгаш ижроия қўмитасининг “O`zLiDeP бошланғич партия ташкилотларида ҳисобот-сайлов йиғилишларини ташкил этиш ва ўтказиш бўйича кўрсатмаси асосида ишчанлик, фаоллик руҳида ўтди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг мамлакатимизни 2016 йилда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий якунлари ва 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган Вазирлар Маҳкамасининг кенгайтирилган мажлисидаги “Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик – ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак” мавзуидаги маърузаси мазмуни асосида ҳар бир бошланғич ташкилотнинг вазифалари белгилаб олинди.

Я.ХОЖАНИЁЗОВА,
O`zLiDeP туман кенгаши бошланғич партия ташкилотлари билан ишлаш бўйича бош консультанти.