SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  Устувор вазифалар

Устувор вазифалар

« Назад

06.07.2018 09:31

Сессия ишига халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси, шаҳар ҳокими вазифасини бажарувчи Э.О.Яқубов раислик қилди. Депутатлар  Олий Мажлис Сенатининг 2018 йил 12 июндаги хати ижросини таъминлаш мақсадида бюджет даромадлари базасини ошириш, янги иш ўринларини ташкил этиш, инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш масалалари бўйича ишлар натижадорлиги тўғрисида шаҳар ҳокими биринчи ўринбосари У.Яқубовнинг маърузасини муҳокама қилдилар.
Сессияда шунингдек, Республика Президентининг 2017 йил 8 августдаги “Ҳудудларни жадал ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришни таъминлашга доир устувор чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори бўйича 2-секторда олиб борилаётган ишлар юзасидан шаҳар прокурори М.Вапаев ва ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш, ижтимоий маънавий муҳитни барқарор сақлаш борасида амалга оширилаётган ишлар юзасидан шаҳар ИИБ бошлиғи ўринбосари О.Саъдуллаев ҳисобот бердилар.
13-Беруний сайлов округидан депутат  С.Машарипова, 9-“Янгиобод” сайлов округидан депутат С.Отажонов ва бошқаларнинг фикр-мулоҳаза, таклиф-тавсия-ларидан сўнг ушбу масалалар бўйича қарорлар қабул қилинди.
Сессия ишида қатнашиб, сўзга чиққан Олий Мажлис Сенати аъзоси Эгамберган Рўзметов таассуротларини шундай баён қилди: 
- Сессиялар аввалгиларига ўхшамайди. Депутатларда фаоллик, ўз фикрини дадил, ошкора айта билиш яққол сезилиб турди. Кўрилаётган долзарб масалалар тақдирига ҳеч ким бефарқ эмас. Муҳими вазифаларни тезроқ амалга ошириш ва одамларни рози қилиш билан боғлиқ.

Ш.САЪДУЛЛАЕВ.