SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  ТАНҚИДИЙ, ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА

ТАНҚИДИЙ, ТАҲЛИЛИЙ РУҲДА

« Назад

15.05.2017 04:34

Шу йил 11 май куни халқ депутатлари туман Кенгашининг XXV сессияси бўлиб ўтди.
Сессия ишида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари, сенаторлар, турли соҳа раҳбарлари, ички ишлар ходимлари иштирок этдилар.
Сессия кун тартибида “Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан Хива туманида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада яхшилаш, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш якунлари тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.
Шу масала бўйича Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати М.Қурбонбоев маъруза қилди.
Музокараларда туман ҳокими, туман Кенгаши раиси Э.О.Яқубов, депутатлар О.Пирназаров, О.Исмоилов сўзга чиқдилар. Шунингдек, танқидий-таҳлилий, очиқ-мулоқот тарзида ўтган сессия давомида мавжуд камчилик-ларни бартараф этиш, ободончиликни яхшилаш борасида раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
Сессия ишида вилоят ҳокими, сенатор П.Р.Бобо-жонов ва Ўзбекистон Респуб-ликаси Қонунчилик палатаси спикери Н.М.Исмоилов қатнашди ва сўзга чиқди.
Муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.