« Назад
20.01.2018 08:05 Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хива шаҳар Кенгашининг таъсис йиғилиши бўлиб ўтди. Унда маҳалла фуқаролар йиғин-лари раислари, маслаҳатчилари, маҳаллий Кенгашлар депутатлари, фаоллар иштирок этдилар. Йиғилишда қатор масалалар муҳокама этилди ва қарорлар қабул қилинди. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хива шаҳар Кенгаши тузилди, унинг ижро аппарати тузилмаси шакллантирилди ва тасдиқланди. Фуқароларнинг ўзини-ўзи бош-қариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Хива шаҳар Кенгаши бошқаруви раиси ва аъзолари сайланди. Э.О.Яқубов Кенгаш раиси, Ш.А.Аширов раис-нинг биринчи ўринбосари этиб сайландилар. Йиғилишда фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари А. Ражабов, Хива шаҳар ҳокими Э.О.Яқубов, сўзга чиқдилар, галдаги муҳим вазифалар ҳақида гапирдилар. О.ИСМОИЛОВ.
|