SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  ШАХС ЖАМИЯТ ДАВЛАТ

ШАХС ЖАМИЯТ ДАВЛАТ

« Назад

02.12.2017 04:53

Мамлакатимизда Асосий Қонунимиз қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланмоқда. Шу муносабат билан илмий ва таълим муассасаларида, олий ва ўрта махсус касб-ҳунар масканларида Бош Қомусимизнинг мамлакатимиз ҳаётидаги роли ва аҳамияти мавзуида давра суҳбатлари, учрашувлар, мулоқотлар ташкил этилаётир.
Маълумки, ҳар бир давлатнинг Конституцияси юқори юридик кучга эга. У шахс, жамият ҳамда давлат фаолиятининг сиёсий, ҳуқуқий, иқтисодий ва ижтимоий қурилиши асосларини белгилаб беради. Бош Ҳужжатимизнинг асосини албатта, инсон ҳуқуқлари ҳамда эркинликлари тўғрисидаги қоидалар ташкил қилади.
2017-2021 йилларда Ўзбе-кистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси асосида олиб борилаётган кенг миқёсли ислоҳот-лар мустақил мамлакатимизда янгича ишлаш даври бошланаётганидан далолат беради. Давлат органлари ўз фаолиятини ижобий йўлга қўйиб, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил асосида олиб бормоқдалар.
Шу тарзда давлат органлари, мансабдор шахслар, жамоат бирлашмалари ҳамда фуқаролардан ўз хатти-ҳара-катларини Конституция ва қонунларга мувофиқ олиб бориши муҳимдир. Конституциянинг 48-моддасида таъкидланганидек, фуқаролар Конституция ва қонунларга риоя этишга, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ҳамда қадр-қимматини ҳурмат қилишга мажбурдирлар.
Аҳолини ўйлантираётган, ташвишлантираётган, қийнаётган муаммоларини ҳал этиш, уларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ишонч-ли ҳимоя қилишда, жамиятда қонун устуворлигини таъминлашда шубҳасиз, Президентимизнинг виртуал қабулхонаси ҳамда халқ қабулхоналарининг мавқеи кун сайин ошиб бор-моқда. Фуқароларнинг мурожаатлари билан боғлиқ ушбу масала албатта, давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Буларнинг барчаси жамиятда сиёсий барқарорлик, ижтимоий адолат ҳукм сураётганининг натижасидир. Бундай ўзгаришлар, янгиланишлар ва ислоҳотларнинг таг томирида Конституция принципларига риоя қилинаётганини яққол кўриш мумкин.
Асосий Қонунимиз қабул қилинганидан буён ўтган чорак аср мобайнида унинг ҳаётийлиги тобора ўз исботини топмоқда, мамлакатимизни чуқур ислоҳ этишнинг асосий йўналишлари-га монанд равишда ривожланиб бормоқда.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон Респуб-ликаси Конституцияси қабул қилинганининг 24 йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги маърузасида Қонунларнинг тўлиқлиги, ҳаётийлиги ва тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмларига эга экани ҳақида сўз юритиб, бу борада кўп ишлар қилиниши лозимлигига эътибор қаратган эди.
Қонунларни тўғридан-тўғри амалга ошириш механизмини таъминлаш ва бу борадаги ишларимизни янада такомиллаштириш давлатимизнинг муҳим вазифаларидан ҳисобланади. Конституция устуворлиги принципи, унинг тўғридан-тўғри бевосита амал қилиши мансабдор шахслар Конституция нормалари талабларини бажаришини, унинг қоидалари бузилишининг олдини олиш, фуқароларнинг бузилган ҳуқуқларини тиклаш ҳамда айбдорларни жавобгарликка тортишни талаб қилади. Конституциямиз қабул қилинганининг 25 йиллиги кенг нишонланаётган мамлакатимизда жадал амалга оширилаётган сиёсий-иқтисодий, ижтимоий-маънавий ислоҳотлар самарадорлигининг, юртимиз дунёда барқарор ривожланиш йўлидан бораётганининг ёрқин намунасидир.
М.ВАПАЕВ,
Хива шаҳар прокурори.