SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 377 46 54

220900 Хива шаҳри

Амир Темур қўчаси 52-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

МУАММОЛАРГА ЕЧИМ ТОПИЛДИ

« Назад

10.01.2019 14:43 Илгари хабар қилганимиздек, жойлардаги ижтимоий-иқтисодий аҳволни ўрганиш бўйича Республика ишчи гуруҳи аъзолари бизнинг шаҳар ва туманимизда ҳам бўлиб, халқ билан мулоқотлар ўтказди.
Мазкур ишчи гуруҳнинг ўрганиш натижаларига бағишлаб, Хива шаҳар ва туман Кенгашлари сессияларида аҳолини ўйлантираётган масалалар атрофлича муҳокама этилди. Ҳусусан, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш, бўш ётган иншоатлар, фаолияти тўхтаб қолган корхоналардан фойдаланишга ечим изланди. 
Шаҳардаги 21 та маҳаллада 15294 хонадон ўрганилиб, 2286 та муаммо аниқланди. Уларнинг 1527 таси яьни 66% бевосита жойнинг ўзида бартараф этилди.
Сессияларда шунингдек, қурилиши тугалланмаган объектлар, фойдаланилмаётган ер майдонлари, аҳолига коммунал ва маиший хизмат кўрсатиш соҳаларидаги жиддий камчиликлар юзасидан зарурий чора-тадбирлар белгиланди.
Республика Олий Мажлиси Сенати Аграр, сув хўжалиги ва экология қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Б.Тожиев, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси масъул ходими М.Ишбеков, вилоят ҳокими Ф.Эрманов сессияларда қатнашдилар ва сўзга чиқдилар.
Шаҳар ва туман Кенгашларининг 2018 йил 27 декабр-даги навбатдаги сессияларида депутатлар шаҳар ва туман маҳаллий бюджетининг 2019 йилги асосий параметрлари тўғрисидаги масалани муҳокама этдилар. Шу масалалар юзасидан  шаҳар, туман молия бўлимлари мудирлари Д.Бекчанов ва Б.Рўзметовлар маъруза қилди.
Шунингдек, жиноят ишлари бўйича шаҳар, туман суди раислари О.Машарипов, М.Ҳасановнинг  2018 йил давомидаги фаолияти юзасидан ахборотлари тингланди.
Кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Ҳар иккала Кенгашларнинг сессияларида Хива шаҳар ҳокими С.Жуманиязов, Хива туман ҳокими в.б. О.Матяқубов нутқ сўзладилар.