SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

« Назад

23.03.2018 08:08

Халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди.
Сессияда “Туманимизда қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза этиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида” туман прокурори Ғ.Султоновнинг ҳисоботи эшитилди.
Шунингдек, юқоридаги масала ҳамда фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш, ижтимоий-маънавий муҳитни барқарорлаштириш, вояга етмаганлар ўртасида жиноятчиликни олдини олиш борасида туман таълим муассасаларида, тиббиёт соҳаси ходимлари ўртасида олиб борилаётган ишлар юзасидан туман ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Б.Нуржонов, халқ таълими бўлими мудири Х.Қодиров, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори О.Исаевларнинг ахборотлари тингланди.
Бу соҳада ютуқлар билан бирга камчилик-лар ва муаммолар ҳам факт ва рақамлар орқали қайд этиб ўтилди. Музокара чоғида билдирилган фикр-мулоҳаза ва таклифлар асосида кун тартибидаги масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди.
Сессияда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 11 июлдаги “Хоразм вилоятининг Хива шаҳри ва Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз шаҳри ҳокимликларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига асосан Хива туманидан Хива шаҳрини ажратилиши муносабати билан Хива тумани Дашёқ қишлоғи ҳудудидаги “Гулшан”, “Дашёқ”, “Бўстон” маҳаллалари аҳоли пунктларини тартибга солиш тўғрисидаги масала ҳам кўриб чиқилди.
Шундан сўнг кун тартибидаги навбатдаги масала – “Ер майдонларини бериш (реализация қилиш) масалаларини кўриб чиқиш бўйича туман комиссиясининг “Журён” маҳалласида жойлашган “Яхшимурод бобо” ҳамда “Темур- Гулноза” фермер хўжаликлари билан тузилган ер ижара шартномасини бекор қилиш ҳақида”ги хулосаси тўғрисида Хива туман фермер-деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси П.Саидовнинг ахбороти тингланди ва муҳокамадан сўнг тегишли қарорлар қабул қилинди.
Депутатлар Хива туман ҳокимининг 2018 йил 3 мартдаги “Яқубов Салой Матяқубовични Хива туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги қарорини тасдиқладилар.
(Ўз мухбиримиз)