SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

« Назад

19.02.2018 13:58

Халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдаги сессиясида “Жорий йилнинг ўтган бир ойи давомида Хива туман ИИБ ходимлари томонидан туман ҳудудида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш борасида амалга оширилган профилактик ишлар тўғрисида” ИИБ бошлиғининг ёшлар масалалари бўйича ўринбосари ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўлинмаси бошлиғи, капитан Б.Нуржонов ҳисоботи тингланди.
Шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 9 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда 2017 йил10 октябрдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори ижросини таъминлаш юзасидан туманда олиб борилаётган ишлар тўғрисида туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси П.Саидовнинг маърузаси тингланди.
Шунингдек, сессия ишида Кенгаш ваколатига оид бошқа масалалар ҳам кўриб чиқилиб, тегишли қарорлар қабул қилинди.
О. ИСМОИЛОВ.