SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

МУҲИМ МАСАЛАЛАР МУҲОКАМАСИ

« Назад

07.04.2017 06:23

Сессияда, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 мартдаги “Ижтимоий-маънавий муҳитни яхшилаш масалаларида жамоатчиликнинг ўрни тўғрисида”ги 39-сонли баёни ижросини таъминлаш чора- тадбирлари ҳақида”ги масала муҳокама этилди. Шу бўйича туман ҳокими ўринбосари С.Яхшимуротовнинг маърузаси тингланди.
Музокараларда таклиф-мулоҳазалар билдирилди ва тегишли қарор қабул қилинди.
* * *
Жорий йил 3 апрель куни халқ депутатлари туман Кенгашининг XXIII сессиясида “Туманда бирламчи тиббий- санитария ёрдами муассасаларининг фаолиятини такомиллаштириш ва янада яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги масала муҳокама этилди.
Шу юзадан депутат, Кенгаш доимий комиссияси раиси А.Исмоиловнинг маърузаси, туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори вазифасини бажарувчи М.Эшниёзовнинг ахбороти тингланди.
Музокараларда депутатлар Б.Қиличев, О.Отажонов, Ҳ.Авезова, Д.Раззоқова, С.Ишмуротова, “Дўстлик” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Ғ.Юсупов, “Сангар” маҳалласи фуқаролар йиғини раиси Т.Жабборов ва бошқалар фикр-мулоҳаза ва таклифларини билдирдилар.
Сессия ишида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ж.Отажонов қатнашди ва сўзга чиқди.
Сессияда муҳокама этилган масала юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
Халқ депутатлари туман Кенгашининг ҳар иккала сессиясида Кенгаш раиси, туман ҳокими Э.О. Яқубов қатнашди ва сўзга чиқди.


(Ўз мухбиримиз).