SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МУҲИМ МАСАЛАЛАР ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА

МУҲИМ МАСАЛАЛАР ДЕПУТАТЛАР МУҲОКАМАСИДА

« Назад

15.01.2018 08:44

Якунланган йилнинг охирида халқ депутатлари Хива туман Кенгашининг навбатдаги 33-сессияси бўлиб ўтди. Кун тартибидаги биринчи масала – Хива туманида Ўзбекистон Респуб-ликасининг “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги Қонуни талабларини бажариш бўйича олиб борилаётган ишлар cамарадорлигини ошириш ҳақида “Маҳалла” хайрия жамоат фонди туман бўлими раҳбари Ж.Машарипов маърузаси тингланди.
Сўнгра Ўзбекистон “Адолат” СДП туман кенгашидаги депутатлари томонидан давлат ва хўжалик бошқарув органлари ҳамда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан ходимлар меҳнат фаолиятига оид ҳужжатларни архив муассасаларига топшириш, туманда ушбу соҳага оид қонунчиликка амал қилиш ҳолати бўйича назорат ишлари натижалари муҳокама этилди. Бу бўйича депутат Э.Ҳусаинов ахбороти тингланди.
Шунингдек, сессияда Хива туман тиббиёт бирлашмаси томонидан соғлиқни сақлаш соҳасида 2017 йилда амалга оширилган ишлар юзасидан туман тиббиёт бирлашмаси бош шифокори О.Исаевнинг ҳисоботи тингланди.
Депутатлар Хива туман маҳаллий бюджетининг 2017 йилдаги ижроси тўғрисидаги масалани ҳам кўриб чиқдилар.
Музокаралар ва билдирилган таклиф, мулоҳазалардан сўнг юқоридаги масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.
Депутатлар сессияда Хива тумани ҳокимининг “Матрасулов Ғуломжон Комиловични Хива туман ҳокимининг ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги бўлими бошлиғи лавозимига тайинлаш тўғрисида”ги 2017 йил 14 ноябрдаги қарори-ни маъқулладилар.
Бундан ташқари сессия қарорига кўра 29-“Мустақиллик” сайлов округидан Хива туман Кенгаши депутати Р.Жуманиёзовнинг депутатлик ваколати ўз аризасига мувофиқ муддатидан илгари тугатилди.
29-“Мустақиллик” сайлов округи бўйича бўшаб қолган ўринга депутатлик сайлови ўтказишни 2018 йил 4 февраль - якшанба кунига белгилаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

(Ўз мухбиримиз).