SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ БОШ РАМЗИ

МИЛЛИЙ ДАВЛАТЧИЛИГИМИЗ БОШ РАМЗИ

« Назад

08.12.2017 05:21

Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни тарихий, сиёсий ҳамда ижтимоий аҳамиятга эга умумхалқ байрамидир.
Ҳар бир фуқаронинг асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгиланган Конституциямиз мазмун-моҳияти бу қонун устуворлигини таъминлашнинг муҳим омили ҳисобланади. Бугунги глобаллашув жараёнида ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқий онги ҳамда ҳуқуқий саводхонлигини ошириш айни муддаодир.
Дарҳақиқат, юксак ҳуқуқий маданият демократик жамиятнинг асоси ва ҳуқуқий тизим етуклигини намоён қиладиган муҳим кўрсатгичдир. У жамиятдаги турли ҳаётий жараёнларни тартибга солади, фуқароларнинг ижтимоий гуруҳлар жипслашувига, жамият яхлитлигини қўллаб-қувватлаш ҳамда мустаҳкамлашга ёрдам беради.
Конституция мустақил демократик давлатнинг асоси ҳисобланади. Унда жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ҳамда ижтимоий мавқеига боғлиқ ҳолда инсон ҳуқуқларини у ёки бу даражада камситадиган бирорта ҳам модда йўқ.
Конституциямизда демокра-тиянинг асосий моҳияти 7-модда-сида мустаҳкамлаб қўйилганидек, “Халқ давлат ҳокимиятининг бирдан бир манбаидир”.
Мамлакатимизда аҳолининг ҳуқуқий маданиятини оширишга, фуқароларни янги қабул қилинган Қонунлар, Фармон ҳамда Қарор-лар мазмун-моҳияти билан ўз вақтида таништиришга қаратилган самарали чоралар кўрилаётир.
Фуқароларимиз ҳуқуқий билимларга эга бўлган ва уларни амалиётда қўллай оладиган кишини маданиятли ҳамда саводхон киши, деб ҳисоблайди ва бу тушунчалар одамлар онгида чуқур илдиз отган.
Матбуот ва телевидение алоҳида узлуксиз ҳуқуқий маданиятни шакллантирувчи муҳим восита эканлигини, айни вақтда ўқув юртлари, жамоат ташкилотлари, юридик ёки ҳуқуқий маслаҳатхоналар ҳам фуқароларимизга самарали таъсир кўрсата олади.
Мустақиллик йилларида Ўз-бекистон Республикаси Конс-титуцияси мамлакатимизда ҳуқуқий демократик давлат, кучли фуқаролик жамиятини барпо қилишда бозор муносабатлари ҳамда хусусий мулк устуворлигига асосланган ижтимоий йўналтирилган иқтисодиётни шакллантиришда, фуқаролар ҳаёти учун уларнинг миллати ва диний эътиқодидан қатъий назар, қулай шарт-шароитлар яратилган.
Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан ишлаб чиқилган Ҳаракатлар стратегияси доирасида мамлакатимизда амалга оширилган, фуқаролар ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлаш ва муҳофаза этиш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини янада юксалтириш, демократик ҳуқуқий давлат ҳамда фуқаролик жамияти барпо қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш, аҳоли барча зарур қатламининг Конс-титуциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқаришга қаратилган ислоҳотлар кенг қўллаб-қувватланмоқда.
Вазифамиз эндиликда Конс-титуция нормалари ижросини тўлиқ таъминлашдан иборат. Шу мақсадда Президентимиз бошчилигида халқчил сиёсат юритилиб, давлат ва нодавлат органлари раҳбарлари томонидан оддий одамлар билан мулоқотлар ўтказилаётгани, уларнинг муаммолари жойнинг ўзида ҳал қилинаётгани юртдошларимизга ишонч бағишламоқда.
Давлатимиз раҳбари Фармонлари билан Ватанимиз равнақи йўлида биз билан бирга яшаб, меҳнат қилаётган, бироқ кўп йиллардан буён Ўзбекистон фуқаролигини ололмаётган инсонларнинг Конституциявий ҳуқуқлари тикланди. Бугунги кунда туманимиздан 5 нафар кишига Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги берилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси куни том маънода тарихий, сиёсий ҳамда ижтимоий аҳамиятга молик умумхалқ байрамидир. Халқимиз шунинг учун ҳам Асосий Қонунимизнинг чорак асрлик тўйини фахр-ифтихор туйғулари, катта шодиёналар билан қарши олмоқда.
Шубҳасиз, Конституция миллий давлатчилигимизнинг бош рамзларидан бирига айланган. Асосий Қомусимиз ғоя ва қоидалари халқимизнинг кўп асрлик тажрибаси ва маънавий қадриятларини, бой тарихий ҳуқуқий меросини акс эттирувчи муҳим ҳужжатдир.

Ғ.СУЛТОНОВ, Хива тумани прокурори