SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА БАРҲАМ БЕРИЛДИ

МАЖБУРИЙ МЕҲНАТГА БАРҲАМ БЕРИЛДИ

« Назад

06.07.2018 09:47 Республика Вазирлар Маҳка-масининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” қабул қилинган қарори фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатига хизмат қилади.
Маълумки, мамлакатимизда инсон ҳаёти ва фаолиятининг барча соҳаларида мажбурий меҳнатнинг олдини олиш ва унга тўлиқ барҳам беришга доир аниқ ҳамда амалий чора-тадбирлар амалга оширилиб келинмоқда. Халқаро меҳнат ташкилоти билан фаол ҳамкорлик йўлга қўйилиб, ушбу ташкилотнинг 14 та, жумладан, 8 та асосий конвенцияси, шунингдек, болалар меҳнати ва мажбурий меҳнатга қарши курашишга доир конвенцияси ратификация қилинган.
Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорида салбий ҳолатларга йўл қўймаслик мақсадида ҳокимлар, барча даражадаги давлат ва  хўжалик бошқаруви органлари раҳбарларига фуқароларни, таълим, соғлиқни сақлаш муассасалари, бошқа бюджет ташкилотлари ходимларини, таълим муассасалари ўқувчилари ва талабаларни мажбурий меҳнатга, шу жумладан, туман ва шаҳар ҳудудларини ободонлаштириш ҳамда кўкаламзорлаштириш ишлари, мавсумий қишлоқ хўжалиги ишлари, металл чиқиндилари ва макалатура йиғиш, шунингдек, бошқа турдаги мавсумий ишларга жалб қилиш ҳолатларини зудлик билан олдини олиш ва бунга чек қўйиш белгиланган.
Эндиликда умумхалқ ҳаша-рини ўтказиш тўғрисида фақат Президентнинг тегишли ҳуж-жати ёки  Республика Вазирлар Маҳкамасининг қарори мавжуд бўлганда, ҳашарлар, унда иштирок этадиган шахслар меҳнат қиладиган тегишли ташкилот ҳудудида меҳнатни муҳофаза қилиш ва хавфсизлик нормаларига қатъий риоя этилган ҳолда, ҳашарлар доирасида барча бошқа турдаги жамоат ишлари, шу жумладан, қурилиш-таъмирлаш ва қишлоқ хўжалиги ишларига мажбурий жалб этишга қатъий йўл қўйилмаган ҳолда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш, иш ўринларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилиши белгиланди.
Мазкур қарор билан автомобиль йўллари, ҳаракатланиш тиғиз бўлган кўчалар, сув объектлари, қирғоқбўйи ҳудудлар ва зоналар, қурилиш майдонлари, бино ва иншоотлар томлари, хавфли ишлаб чиқариш объектлари, шунингдек, инсонларнинг ҳаётига ёки соғлиғига хавф туғилиши юзага келиши мумкин бўлган бошқа жойларда ихтиёрий  ташаббус билан ҳашарлар ва бошқа ишларни ўтказиш тақиқланди.
Ж.ЮСУПОВ,
Хива шаҳар адлия бўлими бошлиғи.
Республика Вазирлар Маҳка-масининг 2018 йил 10 майдаги “Ўзбекистон Республикасида мажбурий меҳнатга барҳам беришга доир қўшимча чора- тадбирлар тўғрисида” қабул қилинган қарори фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатига хизмат қилади.