SHU KO'HNA ZAMINDA TUG'ILISH,

YASHASH-BAXT!

+998 62 375 24 69

220900 Хива шаҳри

Н. Кубро қўчаси 46-уй

“XIVA TONGI” нашриёт уйи

Главная  /  Сиёсат  /  МАСЪУЛИЯТ ҲИССИ БАРЧАМИЗГА ДАХЛДОР

МАСЪУЛИЯТ ҲИССИ БАРЧАМИЗГА ДАХЛДОР

« Назад

21.02.2017 01:50

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев таклифи ва ташаббуси билан жорий йилнинг “Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили” деб номланиши ҳамда шунга монанд тарзда мамлакат равнақи, эл-юрт манфаати йўлида амалга оширилаётган ишлар, ғамхўрликлар халқимизга мамнуният бағишламоқда.
Президентимизнинг Хоразм вилояти, шу жумладан, туманимизга ташрифи, ушбу сафар давомида билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклиф ҳамда белгилаб берилган устувор вазифалар элдошларимизнинг эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамлади, ғайратини оширди. Айни пайтда бу ҳар бир раҳбар ва мутахассисга, шу қаторда маҳаллий Кенгашлар депутатлари зиммасига масъулият ҳам юклади.
Президентимиз таъкидлаганларидек, халқ билан яқин мулоқотда бўлиш, одамларнинг мулоҳаза, так-лифларига қулоқ тутиш, муаммоларини ҳал қилишга кўмаклашиш энг муҳим вазифалардан биридир.
Яқинда туман Кенгашининг навбатдаги XIX сессияси кун тартибида ҳам иқтисодий-ижтимоий масалалар билан бир қаторда хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш, ёшлар тарбияси, тиббий маданиятни ошириш каби масалалар ҳам кун тартибига қўйилиб, атрофлича муҳокама этилди, вазифалар белгиланди.
Эл-юрт тараққиётини кўзлаб хайрли қарорлар, фармонлар қабул қилинаётган экан, галдаги муҳим вазифа – унинг ижросини таъминлаш. Бунинг учун эса депутат сифатида сайловчилар орасига, хонадонларга кириб, уларнинг қувончу ташвишларига шерик бўлишга, муаммоларини қўлдан келганча ечимини топишга ҳаракат қилаяпмиз.
Мулоқотлар давомида тадбиркорлардан Аминбой Ваисов банк орқали кредит олишга кўмаклашиш, ёш оила бекаси Қувонч Ваисова фарзандини боғчага жойлаштиришни сўраб, «Қиёт» маҳалласидагилар эса табиий газ таъминотидаги узилишлардан норози эканликлари ҳақида мурожаат қилдилар.
Депутат сўровномалари орқали уларнинг муаммолари ўз вақтида ҳал этилди.
Шунингдек, «Қиёт», «Аваз Дунак», «Пано Махсум» маҳаллаларидаги фуқаролар йиғини маслаҳатчилари ва фаоллари билан ҳамкорликда бевосита кўча ва хонадонларда бўлиб, соғлом турмуш тарзини, ободлик, озодаликни таъминлаш, боғ ва томорқалардан унумли фойдаланиш, болалар тарбияси бўйича суҳбат ва тарғибот ишлари ташкил этилмоқда. Булар жойларда амалий ишларга туртки бўляпти.
Коллеж, мактаблар, мактабгача тарбия муассасалари, маҳалла ва оила ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, ўқувчилар давомати юқори бўлиши, турли диний оқимлар, ёт ғоялардан ёшлар онгини ҳимоя қилишга ҳам алоҳида эътибор қаратиляпти. Оилавий тадбиркорликни, ҳунарманд-чиликни ривожлантириш, маънавий-маърифий тадбирлар ўтказиш ҳам диққат марказида.
Яқинда 2-сон мактабгача таълим муассасасида Алишер Навоий таваллуди кунига бағишлаб ўтказилган тадбирга ота-оналардан ташқари маҳалла фаоллари, фуқаролар йиғини маслаҳатчилари ҳам таклиф этилди.
«Қиёт» маҳалла фуқаролар йиғини маслаҳатчиси Манзура Абду-раҳмонова, ота–оналар номидан Саидпошша Асраева, Муқаддас Жуманиёзова ва бошқалар болажонлардаги иштиёқ ва иқтидорни кўриб, тарбиячилар ва бошқаларга ташаккур билдиришди.
Ободлик кўнгилдан бошланади деб бежиз айтишмайди. Маънавий тарбияни, одоб-аҳлоқни болаликдан бошлаб, ҳамкорликда изчил давом эттирилса, ёш авлод камолотига албатта эришилади.
Бир сўз билан айтганда барча соҳалардаги кенг кўламли ишлар барчамиздан фидойиликни, дадил ҳаракатни талаб этмоқда. Буни дилдан ҳис қилиб астойдил интилсак кўзланган натижаларга албатта эришамиз.

 

Садоқат РЎЗМЕТОВА,
ЎзЛиДеП аъзоси, туман Кенгаши депутати.